Ўзбекистонда қанча одам Интернетдан фойдаланишини биласизми?

Ўзбекистонда қанча одам Интернетдан фойдаланишини биласизми?

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 2022 йил 14 декабр куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида навбатдаги "Ҳукумат соати" бўлиб ўтди.

Унда маълум қилинишича, мамлакатимизда Интернет хизматидан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ортган. Шулардан 29,5 миллиони мобил Интернет фойдаланувчилари ҳисобланади. Таъкидлаш жоизки, бугунги кунга кўра Ўзбекистонда аҳолиси сони 36 миллиондан ошган.

Яқинда Meta компанияси вакили Ўзбекистонда Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқларидаги актив фойдаланувчилар 10 миллиондан ортиқ эканлигини айтган эди.

ЎҚИНГ: Кўпчилик кутаётган смартфон халқаро бозорга сотувга чиқмоқда

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!