Ўзбекистонда яна бир ижтимоий тармоқ блокланди

  •   DiMaX
  •  3049
  •  27.07.2021 09:01

Ўзбекистонда яна бир ижтимоий тармоқ блокланди

Хабарингиз борки, 2021 йилнинг 2 июль куни Ўзбекистонда TikTok ҳамда Twitter сервисларига чеклов ўрнатилган эди. Ўзбекистонда ижтимоий тармоқларни блоклаш жараёни давом этмоқда, бу ҳақда EVERYDAY.UZ нашри хабар қилди.

ЎҚИНГ: Расмий хабар: Telegram ҳам Ўзбекистонда блокланадими?

Мавжуд маълумотларга кўра, TikTok, Twitter, ВКонтакте ва Skype блоклангандан сўнг WeChat ижтимоий тармоғи ҳам блокланди. Блоклаш бўйича қарор Ўзкомназорат томонидан қабул қилинган.

Таъкидланишича, блокланган ижтимоий тармоқлар Ўзбекистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари тўғрисидаги қонун талабларини бузган. Таъкидлаш жоиз, тармоқларни блоклаш ишлари июль ойи бошида бошланди. Ўзбекистонликлар ушбу тармоқларга уланиш учун ўз гаджетларига VPN ўрнатмоқда. Ушбу дастурлар тармоқлар блоклангандан сўнг энг кўп юклаб олинганлар қаторида бўлиб турибди.

ЎҚИНГ: Эксперт: «Одамларнинг оммавий VPN ишлатиши – давлатга зиён»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.