Ўзбекистонда йил охиригача миллий ижтимоий тармоқ чиқарилиши мумкин

Ўзбекистонда йил охиригача миллий ижтимоий тармоқ чиқарилиши мумкин

Инновацион ривожланиш вазирлиги мамлакатимизда замонавий, халқаро даражадаги, ҳамда, инновацион ижтимоий тармоқ яратиш мақсадида миллий мессенжер ва ижтимоий тармоқлар яратиш мақсадида республика миқёсида "стартап" лойиҳалар танловини эълон қилди.

Маълум бўлишича, лойиҳа ташаббускоридан ўз лойиҳасининг асосчиси бўлиши (агар компания бўлган тақдирда унинг асосий улушдори бўлиши) талаб қилинади. Танлов учун аризаларни юридик ва жисмоний шахслар ҳам тақдим этиши мумкин.

Лойиҳалар - уларнинг қанчалик инновационлиги ёхуд республикада аввал қўлланилмаган янги технологиялардан фойдаланилганлиги даражаси, техник жиҳатдан мукаммаллиги, лойиҳа жамоасининг малакали мутахассислардан шакллантирилганлиги, шу билан бирга, киритилган маблағлар таваккалчилигини камайтириб, қўшимча фойда келтириши ва бошқа мезонларга кўра баҳоланади.

Таъкидлаш жоизки, тақдим этилган лойиҳалар танлов талабларига қатъий риоя қилинганлиги, лойиҳа материалларининг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги, кўчирмачиликка (плагиат) йўл қўйилмаганлиги ва бошқалар бўйича дастлабки техник экспертизадан ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун аризалар 2022 йилнинг 31 июлидан бошланган ва бу 1 октабргача давом этади.

ЎҚИНГ: Ўзбекистондаги киберхавфсизлиги кучли бўлган топ 10 ташкилотлар