Ўзбекистондаги биринчи «IT Park» ишга тушди!

Ўзбекистондаги биринчи «IT Park» ишга тушди!

Кеча, 24 июль куни Ўзбекистондаги биринчи дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки – «IT Park»нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Аввалроқ, ушбу маросимга тайёргарлик ишлари бошлаб юборилгани ҳақида айтиб ўтгандик.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов, АКТ вазирининг биринчи ўринбосари Олим Умаров, Ҳиндистон дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парклари жамияти (STPI) директори жаноб Омкар Рай, «IT Park» директори Фарҳод Ибрагимов ва бошқалар иштирок этди.

Terabayt.uz жамоаси Facebook'даги саҳифамиз орқали тарихий жараённи жонли равишда намойиш қилди. Шу ерга кириб ушбу видеони томоша қилишингиз мумкин.

Тантанали кеча меҳмонлари «IT Park» бўйлаб экскурсия давомида мамлакатда стартапларни ривожлантиришга қаратилган эко-муҳит ва инфратузилма билан танишишди.

«IT Park»нинг қабул ҳайъати томонидан танлаб олинган биринчи стартап лойиҳаларга алоҳида эътибор қаратилди. Танловдан ўтган дастлабки 15 та стартаперлар орасида:

  • Акселерация дастури бўйича лойиҳалар: Fastаgo – Игор Ким; Document Scanner – Шуҳрат Захидов; Electronic Shelf Label – Музаффар Маҳкамов; Agromart – Акбар Бобохонов; Arzon Apteka – Даник Камилов; Meteostation – Владимир Алатарсев.
  • Инкубация дастури бўйича лойиҳалар: Revisor – Исломали Нуралиев; Event – Шохруххон Умаров; Altmed – Махмуджон Содиқов; Worklance – Бекзодхон Махкамов; Delivera – Азиз Қурбонов, Spherra – Рустам Юлдашев, AydaTuda – Владислав Вавилов; Patient Monitor – Мурод Ахунов; LockerPost – Рустам Асимов.

Маросимда биринчи стартап лойиҳага Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири Шуҳрат Содиқов сертификат топширди.

Маълумот учун:

«IT Park» – истиқболли стартап лойиҳаларини йўлга қўйиш ва уларни бозорга олиб чиқишга хизмат қиладиган, фан ва таълим муассасалари билан интеграциялашув орқали амалга оширишга мўлжалланган мажмуа бўлиб, у зарур бино, иншоот ва ускунларни ўз ичига олади. «IT Park» фаол иқтидор эгаларини ҳуқуқий, бухгалтерия, маркетинг ва илмий-педагогик масалаларда қўллаб-қувватлаш орқали ўз бизнес лойиҳаларини чинакам бизнесга айлантириш учун барча имконият берадиган маскандир.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да сичқонча ва клавиатуралар нархлари (2019 йил 24 июль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.