Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган 3,8 млрд сўмлик телевизорлар ушланди: 9 минг долларлик «таклиф» ҳам ўтмади

  •   DiMaX
  •  1513
  •  09.02.2019 17:30

Ўзбекистонга ноқонуний олиб кирилаётган 3,8 млрд сўмлик телевизорлар ушланди: 9 минг долларлик «таклиф» ҳам ўтмади

Давлат божхона қўмитаси ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда ана шундай ноқонуний фаолият билан шуғулланувчи жиноий гуруҳнинг кирдикорлари фош қилинди. Бу ҳақда қўмита ахборот хизматига таяниб Daryo.uz нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Рулон шаклида ўралувчи LG телевизори 2019 йилиёқ сотувга чиқади! (+«жонли» видео)

Қўшни давлатдан Тошкент вилояти божхона бошқармасининг «Яллама» чегара-божхона пости орқали кириб келган, қўшни давлат фуқароси бошқарувидаги юк автотранспорт воситасига тегишли ҳужжатлар кўздан кечирилганида, божхона ходимларни шубҳалантирган айрим жиҳатлар намоён бўлди.

Ҳужжатларга кўра, Ўзбекистондан гўёки транзит тарзида ўтаётган мазкур юк автотранспорт воситасига ортилган юкларнинг инвойс ҳужжатлари 2 хил экан.

Уларнинг бири республикга кириб келишда божхона органларига тақдим қилиш учун мўлжалланган бўлиб, унга кўра автотранспорт воситасига қиймати 17 минг АҚШ долларидан ошиқ бўлган 2482 дона телевизор ва 200 дона иссиқлик радиаторлари ортилгани қайд қилинган.

Аммо чегарадан чиқиб кетиш давомида божхона органларига тақдим қилиниши лозим бўлган сохта инвойсда эса иссиқлик радиаторлари 100 тага камайтириб кўрсатилган, телевизорлар ўрнига эса кулолчиликда қўлланиладиган материаллар, кўрпа-тўшаклар ва турли ғилофлар борлиги акс эттирилган.

Ҳужжатлардаги номувофиқликларга ойдинлик киритиш мақсадида мазкур юк автотранспорт воситаси белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилганда унга 4 турдаги 2680 дона чет элда ишлаб чиқарилган телевизор ортилгани аниқланди. Уларнинг умумий қиймати дастлабки ҳисоб-китобларга кўра 3 миллиард 816 миллион сўмни ташкил қилмоқда.

ЎҚИНГ: Телевизорни текшириб харид қилинг

Жиноий гуруҳ томонидан республика ҳудудидан гўёки транзит тарзида ўтказилаётган мазкур телевизорлар аслида ички ҳудудда тушириб қолдирилиши ва уларнинг ўрнига чиқиб кетишда бошқа товарлар ортилиши режалаштирилган.

Жиноий гуруҳ аъзолари ушбу контрабанда товарларини республика ҳудудида тушириб қолдириш режаси фош қилинишининг олдини олиш мақсадида божхона ходимларини пора эвазига оғдиришга уринди ва божхона ходимларига 9 минг АҚШ долларини пора сифатида таклиф қилди. Аммо уларнинг бу найранги ҳам наф бермади.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг бир нечта моддалари билан жиноят иши қўзғатилди. Шунингдек, жиноий гуруҳнинг қолган аъзоларини ҳам фош қилиш ва уларга нисбатан жазо муқаррарлигини таъминлаш юзасидан тезкор тадбирлар давом эттирилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Terashop.uz интернет-дўконимизда нархи 999 000 сўмдан бошланувчи, тегишли кафолатга эга телевизорларни онлайн усулда харид қилиш имкони бор. Айниқса, ҳозирда – акция пайти бу жуда яхши таклиф...

ЎҚИНГ: Қарши олинг: Terashop.uz’да «Баҳорий кайфият» акцияси!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.