Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлади

  •   DiMaX
  •  1741
  •  17.03.2020 11:41

Ўзбекистоннинг «Koronаvirus info» каналини Telegram расман тасдиқлади

Юртимизда коронавирус инфекциясининг тарқалиши ва унга қарши кўрилаётган чоралар бўйича аҳолини тўғри, холис ва аниқ маълумотлардан тезкор хабардор қилиш жуда муҳим. Айни шу мақсадда «Koronаvirus info» (@koronavirusinfouz) расмий канали очилган эди.

ЎҚИНГ: Хакерлар ва фирибгарлар коронавирусдан фойдаланиб, пластик карталардан пул ўғирлашмоқда!

Telegram компанияси бугун мазкур каналга кўк рангдаги «verified» (тасдиқланганлик) белгисини берди, деб ёзади блогер Хушнудбек Худойбердиев.

Таъкидлаш керакки, «Koronаvirus info» канали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил қилинган.

Ушбу канал маълумотларида кўрсатилишича, алоқа учун @bot_askcoronauz ботидан, шунингдек, 71 276-49-66 ҳамда 1003 телефон рақамларидан фойдаланиш мумкин.

Барча ОАВ журналистлари ва блогерларни ушбу канални биринчи манба сифатида фойдаланилиши ҳамда унда тарқатилаётган хабар ва янгиликларни кенг ёритиб боришда ҳамкорликка чақирамиз, деб ёзади блогер.

ЎҚИНГ: Энди сиз ҳам коронавирус туфайли YouTube’да пул ишлаб олишингиз мумкин!