«Ўзбектелеком» офисларида смартфон ва аксессуарлар ҳам сотиляпти – фоизсиз ва 12 ойгача муддатли тўлов!

  •   DiMaX
  •  3055
  •  28.04.2021 09:33

«Ўзбектелеком» офисларида смартфон ва аксессуарлар ҳам сотиляпти – фоизсиз ва 12 ойгача муддатли тўлов!

UZTELECOM бутун республика бўйлаб сотув ва хизмат кўрсатиш офисларини модернизация қилиш ҳамда янгилаш бўйича йирик лойҳаларни амалга оширишни давом эттирмоқда. Бу эса мамлакат телекоммуникация соҳасини ривожлантириш йўлидаги яна бир қадамдир, дейилади «Ўзбектелеком» акционерлик компанияси хабарида.

ЎҚИНГ: 1 майдан барча оператор ва провайдерлар учун интернет хизматлари 30 фоизгача арзонлашмоқда

 Пойтахтнинг икки нуқтасида – Чилонзор (манзил: Чилонзор-М даҳаси, Кичик Ҳалқа Йўли кўчаси, 8А) ва Мирзо Улуғбек (манзил: Сайрам кўчаси, 7-проезд, 2-уй) туманларида шинам ва янгиланган сотув офислари абонентлар учун ўз эшикларини очди.

Қайта тўлиқ таъмирланган офисларнинг хусусиятлар шундаки, унда мижозларга кенг алоқа хизматларидан ташқари, STARS RETAIL билан ҳамкорликда энг замонавий абонент қурилмаларини сотиб олиш таклиф этилади. Дунёнинг илғор смартфон ишлаб чиқарувчиларининг маҳсулотлари, кўплаб аксессуарлар ва энг кенг турдаги қувватлаш қурилмалари, симлар, аккумулятор ва бошқа зарур ашёлар мужассам.

Буларнинг муҳим жиҳати шундаки, барча маҳсулотлар сертификатланган бўлиб, қонуний равишда мамлакатга олиб келинган (IMEI-кодлари рўйхатдан ўтказилган) ва керакли кафолатли хизмат билан таъминланади.

ЎҚИНГ: UZIMEI биносидаги «бардак» ҳақида блогер: «Буни ўйлаб топганлар – ислоҳотларнинг душмани!»

Шунингдек, смартфон сотиб олаётганда харидор уч турдаги муддатли тўловларга эга бўлиши ҳам мумкин:

  • Муддатли тўлов – 3 ойга, олдиндан тўловсиз ва фоизсиз;
  • Муддатли тўлов – 6 ойга, 20% қўшимча қиймат билан;
  • Муддатли тўлов – 12 ойга, 30% қўшимча қиймат билан.

Муддатли тўловларнинг барча турларида олдиндан тўлов мавжуд эмас. Муддатли тўловни олиш учун паспортнинг асл нусхаси ва йил бўйича даромадлар тўғрисида Маълумотнома тақдим этиш зарур.

Тошкентнинг Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида янгиланган сотув ва хизмат кўрсатиш офислари «ягона дарча» тамойили бўйича «икки карра» фаолият юритади. Бир жойнинг ўзида абонентлар телекоммуникация хизматларининг барча турларига уланишлари, тўловни амалга оширишлари ва сервисдан фойдаланиш имконига эга, шунингдек дунё брендларининг абонент қурилмаларини харид қилишлари ҳам мумкин.

Янгиланган офисларда компания абонентлари UZTELECOM Миллий операторининг барча хизматларидан ҳеч бир истисносиз уй Интернетидан тортиб то мобил алоқагача бир жойда тенг равишда тез ҳамда қулай тарзда улашлари мумкин.

ЎҚИНГ: 25 майгача «ИККИ КАРРА ИНТEРНEТ» олишингиз мумкин!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.