Пандемия даврида Безос, Цукерберг, Гейтс ва бошқалар янада бойиб кетишди

  •   DiMaX
  •  561
  •  22.05.2020 17:07

Пандемия даврида Безос, Цукерберг, Гейтс ва бошқалар янада бойиб кетишди

Америкалик миллиардерлар, мамлакат глобал пандемия ўчоғи бўлиб туришига қарамай, ўз бойликларини янада ошириб олишди. Бу хусусда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Миллиардерларни қўятуринг, илк триллионер ким бўлишини ҳам аллақачон айтишди!

Икки ой ичида — 18 мартдан 19 майгача бўлган оралиқда «АҚШнинг +600 энг бой инсони» рўйхатида турган кишилар биргаликда 434 миллиард АҚШ доллари ишлаб олишди. Март ойида мамлакатда 614 нафар миллиардер бор эди, май ойида эса уларнинг сони 630 нафарга етди.

Коронавирус пандемияси шароитида энг кўп бойиган инсон Amazon интернет-дўкони раҳбари Жефф Безос бўлди (+34,6 миллиард доллар). Кейинги ўринларда: Facebook асосчиси Марк Цукерберг (+25,3 млрд.), Microsoft корпорацияси асосчиси Билл Гейтс (+8 млрд.), Oracle асосчиларидан бири Ларри Эллисон (+7 млрд.), Berkshire Hathaway раҳбари Уоррен Баффет (+564 млн. доллар).

Гувоҳи бўлганингиздек, бойиганларнинг ҳаммаси асосан технология компаниялари хўжайинлари ҳисобланади. Бутун дунё бўйлаб ҳаракатланишга чекловлар ўрнатилгани ортидан кўп ишлар онлайнга ўтказилгани учун бу сектор яхши даромад келтирди.

ЎҚИНГ: Microsoft раҳбари масофадан ишлашнинг салбий оқибатларини айтди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.