Pixel 6 ҳамда Pixel 6 Pro смартфонларида жиддий муаммо аниқланди

Pixel 6 ҳамда Pixel 6 Pro смартфонларида жиддий муаммо аниқланди

Google компанияси Pixel 6 ҳамда Pixel 6 Pro смартфонларини тақдим этганидан буён уларнинг бармоқ изи сканери яхши ишламаётгани айтилаётган эди. 

Сўнгги маълумотлар смартфонларнинг бармоқ изи сканери умуман ишламай қолгани ҳақида хабар бермоқда.

Агар смартфоннинг аккумулятор қуввати бутунлай тугаб қолса, бармоқ изи сканери орқали смартфонни блокдан чиқариб бўлмайди, шунингдек, бошқа бармоқ изларини ҳам рўйхатдан ўтказиб бўлмай қолади. 

Муаммони тўғирлаш учун дастурий таъминотни қайта дастурлаш керак. Ушбу йўл билан барча муаммолар ҳал бўлади. 

Google смартфонларга янги дастурий таъминотни жўнатишни бошлагунгача Pixel 6 фойдаланувчилари иложи борича ўз смартфонларининг қуввати тугаб қолмаслигига ҳаракат қилишлари керак бўлади. Агар ушбу ҳолат содир бўлса, фойдаланувчилар смартфоннинг дастурий таъминотини қайта созлашлари керак бўлади. Бу эса маълумотларни ўчиб кетишига сабаб бўлади. 

Аввалроқ Pixel 6 фойдаланувчилари бармоқ изи сканерининг секин ишлаётганидан шикоят қилишган эди. Бунга эса компания бармоқ изи сканеринг хавфсизлик даражаси юқори эканлигини сабаб қилиб кўрсатган эди. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 ҳақида янги маълумотлар пайдо бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!