Play Store иловалар дўконига янги ёрлиқ қўшилади

Play Store иловалар дўконига янги ёрлиқ қўшилади

Google'нинг Play Store иловалар дўкони нафақат смартфон учун, балки смарцоатлар, телевизор ва машиналар учун иловаларни ўз ичига олади ва эндиликда компания улар учун алоҳида ёрлиқ қўшмоқда.

9to5Google нашрининг хабар беришича, компания Иловалар бўлимининг қидирув майдони остидаги "Сиз учун", "Юқори жадваллар", "Болалар", "Премиум" ва "Категориялар" ёрлиқлари орасига янги, "Other Devices" (инглиз тилидан таржима қилинганда "Бошқа қурилмалар") ёрлиғини қўшмоқда.

Эслатиб ўтиш жоизки, Google яқинда "Муҳаррирлар танлови" ёрлиғини олиб ташлаган эди.

"Бошқа қурилмалар" ёрлиғи ичида учта пастки ёрлиқлар ҳам мавжуд бўлиб, улар Соат, ТВ (Телевизор) ва Машина'ларга бўлинади.

Катеригориялар > Соат иловалари бўлими орқали аллақачон Wear OS тизимида ишлайдиган ақлли соатлар учун иловалар топиш имконияти мавжуд ва у янги ёрлиқ билан ҳам шундайлигича қолиши айтилмоқда. Телевизор учун иловалар ёрлиғи "Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг", "Бепул филмлар & ТВ" ва "Ақлли ва Соғлом" бўлинг каби 9 та иловалар каруселини ўз ичига олади. Машиналар ёрлиғида эса Android Automotive учун "Ёқтирганларингизни стрим қилинг" ва "Хабардор бўлинг" каруселларини кўриш мумкин.

Ёрлиқларнинг барчаси гарчи аккаунтингизга ўша қурилмалар уланмаган бўлса ҳам пайдо бўлади.
Шунингдек, асосий ёрлиқ Ўйинлар бўлимида ҳам мавжуд бўлиб, унда фақат Телевизор учун пастки ёрлиқ мавжуд, лекин унда ўйинлар каруселини кўриш мумкин холос.

Янги хусусият аниқ қачондан тарқатилиши ҳозирча маълум эмас.

ЎҚИНГ: iOS 16 тизимида Telegram'даги матнлар форматини қандай ўзгартириш мумкин? 

 
 
 
 
Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!