Poco Х3 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Poco Х3 GT'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Яқинда POCO компанияси иккита GT смартфонини — Poco Х3 GT ва Poco F3 GT моделларини тақдим қилди. Қурилмаларнинг иккиси турли минтақалар учун мўлжалланган — Х3 Ўрта Шарқ ва Ҳиндистондан ташқари бошқа Осиё давлатлари учун бўлса, F3 модели фақат Ҳиндистон учун чиқарилган.

ЎҚИНГ: Poco M3 Pro 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Янги GT қурилмалари ҳамёнбоп нарх эвазига тезкорликни тақдим этиб, қатор қизиқарли жиҳатларга эга. Бугун Poco Х3 GT модели билан қисман танишиб чиқамиз.

Бир-биридан (қоғозда) мустақил бўлган POCO ва Xiaomi компаниялари яна бир марта бизни чалкаштиришга ҳаракат қилмоқда. Чунки Poco Х3 GT бутунлай янгича смартфон эмас. Ушбу модель Хитой учун чиқарилган Redmi Note 10 Pro қурилмасининг рибрендинг қилинган версияси холос. Иккинчи GT — F3 GT ҳам Хитой бозорига чиқарилган Redmi K40 Gaming Edition девайсининг қайта ишланган талқинидан бошқа нарса эмас.

Қисқа қилиб айтганда, иккала GT ҳам янги маҳсулот эмас. Бироқ глобал бозор учун тақдим қилинган смартфонларнинг интерфейси ўзгарган бўлади.

Poco Х3 GT 120Hz LCD дисплей, тезкор Dimensity 1100 5G чипи, учта камера ва катта — 5,000 мАс сиғимли, флагманлар каби 67 ваттда қувватланувчи аккумуляторга эга.

Xiaomi Poco Х3 GT'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 163.3х75.9х8.9 мм, 193 г; шишадан ишланган олд корпус (Gorilla Glass Victus), пластикли орқа корпус; IP53, чанг ва сув сачрашидан ҳимоя.

> Дисплей: 6.60" IPS LCD, 120Hz, HDR10, 450 нит (ўртача), 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 399ppi зичлик.

> Чипсет: MediaTek MT6891Z Dimensity 1100 5G (6 нм): саккиз ядроли (4x2.6 GHz Cortex-A78 & 4x2.0 GHz Cortex-A55); Mali-G77 MC9

> Хотира: 8ГБ/128ГБ , 8ГБ/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 11, POCO учун MIUI 12.5.

> Орқа камера: • Кенг (асосий): 64 МП, f/1.8, 26 мм, 1/1.97", 0.7µм, PDAF; • Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 120˚, 1/4.0", 1.12µм; • Макро: 2 МП, f/2.4.

> Олд камера: 16 МП, f/2.5, (кенг), 1/3.06", 1.0µм.

> Видео ёзув: • Орқа камера: 4K@30 кадр/сек., 1080p@30/60/120 кадр/сек.; • Олд камера: 1080p@30 кадр/сек., 720p@120 кадр/сек., 960 кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 67 ваттда тезкор қувватлаш, 42 дақ. 100% (рекламага кўра), USB PowerDelivery 3.0.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда); инфрақизил порт; виртуал яқинлик сенсори.

Poco Х3 GT'га етишмаётган қисмлар microSD карта слоти ва 3,5 мм лик аудио жекдир.

Қадоқ таркиби
Poco Х3 GT қора картон идишда сотилиб, таркиби анча бой. Қадоқ ичидан смартфондан ташқари 67 ваттлик адаптер, 6A номиналли USB-C кабели ўрин эгаллаган. Айни комбинация флагман Mi 11 Ultra қадоғидан ҳам ўрин олган!

Юқори тоифа қувватлагич билан бирга, шаффоф силикон ғилоф, USB-C ни 3,5 мм портга улаб берувчи адаптер ва бир қанча POCO стикерлари ҳам бор.

ЎҚИНГ: Mi 11 Lite 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!