Пойтахтимизда биткоин савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар ушланди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1188
  •  26.09.2020 15:57

Пойтахтимизда биткоин савдоси билан ноқонуний шуғулланган шахслар ушланди (+видео)

Эсингизда бўлса, ёзда пойтахтимизда нақ 3 миллион долларлик биткоин сотган шахс қўлга олинган эди. Бош прокуратура хабарига кўра, Тошкентда яна шунга ўхшаш ҳолат аниқланган, деб ёзади Kun.uz нашри.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси «кўпга тушди»: АҚШ ҳукуматига $18,5 миллион, инвесторларга эса нақ $1,244 млрд. тўлаши керак!

Ҳуқуқ-тартибот идоралари 20 биткоинни 208 минг АҚШ долларига сотаётган фуқарони ушлашди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бошлиғи Ҳаёт Шамсутдинов хабар бермоқда.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Мирзо Улуғбек туман бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда фуқаро Т.Т. ва бошқалар олдиндан тил бириктириб, ноқонуний даромад орттириш мақсадида, лицензия олиниши шарт бўлган фаолият тури билан махсус рухсатнома олмасдан шуғулланишиб, фуқаро Ф.Д.га «1В» (биткоин) электрон пул бирлигини 10 463 АҚШ долларидан ҳисоблаб, «20В» (биткоин) электрон пул бирлигини ўзининг 7 фоизлик устамаси билан ҳисоблаб, жами 224 000 АҚШ долларига сотган вақтида ушланган.

Қайд этилишича, тадбир якунида Т.Т.дан электрон пул бирликлари сотувидан тушган 402 071 АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Т.Т. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 177-моддаси 4-қисми ва 190-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: Bitcoin майнинг нима?

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.