Пресс-рендер: Samsung Galaxy A5 (2017) қайси рангларда чиқади?

Пресс-рендер: Samsung Galaxy A5 (2017) қайси рангларда чиқади?

Slash Leaks ресурси тақдимоти кутилаётган Samsung Galaxy A5 (2017) моделининг пресс-рендерларини эълон қилди.

Рендерга кўра, ушбу модель тўртта ранг (кўк, пушти, тилларанг ва қора) вариациясида чиқарилиши мумкин.  Қурилмага 5,2 дюймли Full HD форматидаги дисплей, ҳар бири 16 МПли асосий ва селфи камералар, саккиз ядроли Exynos 7880 процессори, 3 Гб оператив ва 32 ГБ доимий хотира ўрнатилади. Батарея сиғими – 3000 мА/соат.

Ҳозирча Samsung Galaxy A5 (2017) 388 доллар нархида сотувга чиқарилиши тахмин қилинмоқда.