Президент интернет хизматларини икки бараварга оширишни топширди

  •   DiMaX
  •  624
  •  23.04.2021 09:01

Президент интернет хизматларини икки бараварга оширишни топширди

Хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича ўтказилаётган видеоселектор давомида Шавкат Мирзиёев интернет хизматларини ошириш бўйича топшириқ берди. Бу хусусда Xabar.uz нашри ёзмоқда.

ЎҚИНГ: Ўзбекистонда интернет нега қиммат? – АКТ вазирлиги изоҳ берди

– Олим Умаров (бош вазир маслаҳатчиси) ва Шуҳрат Содиқов (ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири) ахборот соҳасида хусусий сектор иштирокини янада кенгайтириш, нархларни арзонлаштириш ва сифатини ошириш ҳисобига, алоқа ва Интернет хизматлари ҳажмини камида 2 бараварга ва дастурлашни эса 3 бараварга оширишни таъминласин, – деган давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.Давлетов мамлакатимизда интернет нархи ва сифатини танқид қилган. АКТ вазирлиги унга жавобан «интернет нархи ошмагани, балки аксинча – пасайгани»ни айтиб баёнот берган.

ЎҚИНГ: 1 майдан барча оператор ва провайдерлар учун интернет хизматлари 30 фоизгача арзонлашмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!