Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган жиззахликка жиноий иш очилди

  •   DiMaX
  •  536
  •  20.04.2021 08:51

Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақоратлаган жиззахликка жиноий иш очилди

Ўзбекистон Республикасида давлат раҳбарини интернет тармоқларида ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш учун жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақида ёзган эдик. Президентни ижтимоий тармоқларда ҳақорат қилган жиззахлик эркакка жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси ахборот хизмати хабар берди.

ЎҚИНГ: Telegram асосчиси Шавкат Мирзиёевни эслаб ўтди

Маълум қилинишича, 1969 йил Бахмал туманида туғилган фуқаро В.К. интернетнинг YouTube ва Facebook тармоқларида «V.K.» (номи қисқартирилган) профиллар очиб, ушбу профиллари орқали турли мавзуларда тўғридан-тўғри чиқишлар қилган. Ўз чиқишларида Президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни жамоатчиликка нотўғри талқин қилган.

Шунингдек, Президентни интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаб, давлат раҳбарининг обрўсига путур етказувчи ва камситувчи маълумотларни тарқатиб, туҳмат қилиб келаётгани аниқланган.

Ҳолат юзасидан Давлат хавфсизлик хизмати Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ЎҚИНГ: Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!