Профессионал тасвирлар яратамиз!

Профессионал тасвирлар яратамиз!

Adobe Camera иловаси билан бир ҳаракатда тасвирларингизни профессионал даражада бўлишига эришишингиз мумкин.

Ҳозирча илова Google Play'да мавжуд бўлмаса-да, APK файлдан фойдаланишингиз мумкин.

Adobe Photoshop Camera (PhC) нинг Android учун талқини устида тест синови бошланди. Бу ажойиб суратга олиш иловаси бўлиб, нафақат фотосуратларни автоматик равишда тузатади, балки нейротармоқлар базасидаги турли хил фильтрларни ҳам қўллашга имкон беради.

Photoshop Camera тасвирнинг ҳар хил турлари билан ишлайди. Агар бу портрет ёки гуруҳ фотосурати бўлса, унда дастур юзларни таниб, керакли ҳудудларни тўғрилаб чиқади. Пейзаж ва интерерлар бўлса, у тасвирнинг тўйинганлигини оширади, қоронғи жойларни ёритади ёки керакли даражада деталлаштиради - фанатизм ва ҳаддан ошиб кетишларсиз. Қуйида мисоллар билан танишишингиз мумкин.Юқоридаги таёқчани босиш орқали амалларни бекор қилишингиз ҳам мумкин. Шу ерда ўнг томонда турли хил параметрларни қўлда созлаш мумкин: соялар, экспозиция, контраст, оқ ранг баланси ва бошқалар.Photoshop Camera, шунингдек, ўрнатилган ва юклаб олинадиган эффектларнинг кенг тўпламини таклиф этади. Бундан ташқари, дастур турли манзараларни таний олади ва сизга энг мос келадиган фильтрларни тавсия қилади. Вариантлар свайплар орқали алмаштирилади.

Баъзи эффектлар расмни картинага айлантиради, айрималари - фонга юлдузли осмон қўшади, баъзилари эса бир фотосуратни бошқаси билан бирлаштиради ва ҳ.к. Ҳосил қилинган контентни статик тасвир ва видеофайл шаклида сақлашингиз мумкин. Видео сифатида сақланганда, турли хил объектлар сизнинг портретингиз атрофида ҳаракатланади.

Photoshop Camera'ни қаердан топиш мумкин?
Илова Google Play'да бўлмасада, уни APKMirror сайтидан юклаб олишингиз мумкин. Авторизация қилиш учун сизга Android 9 Pie базасидаги смартфон, шунингдек, Adobe, Google ёки Facebook аккаунтлари керак бўлади.

Photoshop Camera тест режимида ишлаётгани сабаб иловада камчиликлар кузатилиши ва смартфон қизиши мумкин. Фонда қурилма учун жуда оғир бўлган дастурни сақлаш тавсия этилмайди.

ЎҚИНГ: DxOMark йилнинг энг яхши селфифонлари рейтингини эълон қилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!