PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

  •   DiMaX
  •  4770
  •  04.07.2020 17:52

PUBG Mobile миллиардлаб доллар даромадни қаерлардан оляпти ўзи?

Sensor Tower таҳлил компанияси яқинда смартфон эгалари энг кўп пул сарфлаган мобил ўйин ва иловаларнинг рейтингини берган эди. Энди эса у сердаромадлик бўйича етакчи ўйин ҳақида айрим маълумотларни ошкор этди.

ЎҚИНГ: 72 ёшли бу бобой нега ўз велосипедига 64 та смартфон ўрнатиб олган?

Оммабоп онлайн шутер – PlayerUnknown's Battlegrounds ўйинининг смартфонларга мўлжалланган PUBG Mobile талқини чиққанига икки йилдан сал ошиқроқ вақт бўлди. Шу муддат ичида у ишлаб чиқувчиларга нақ 3 миллиард АҚШ доллари миқдорида даромад келтирди!

PUBG Mobile жорий йилнинг ўтган биринчи ярмидагина 1,3 миллиард долларлик фойда берган. Sensor Tower ҳисоботига кўра, у кўп фойдаланувчили мобил ўйинлар бозорида, шунингдек, Battle Royale жанри бўйича етакчилик қилмоқда.

Ушбу қизиқарли ўйинни дунё бўйлаб 734 миллион мартадан ошиқ юклаб олишган. Юклаб олишларнинг энг кўпи – 24 фоизи Ҳиндистон ҳиссасига тўғри келади. Хитой бу борада 16,7 фоизлик кўрсаткич билан иккинчи ўринда бўлса, учинчи ўринни 6,4 фоизлик улуш билан АҚШ эгаллаган.

PUBG Mobile келтирган даромадларнинг ярмидан кўпи – 52 фоизи хитойлик геймерлардан тушган. Иккинчи ўринда АҚШлик мобил ўйин ишқибозлари турибди – 14 фоиз. Ушбу ўйинга сарфланган пулларнинг 3,6 фоизи эса японларга тўғри келади.

ЎҚИНГ: Мусулмонлар эътирози боис PUBG Mobile’дан бутпарастлик анимацияси олиб ташланди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!