Пулдан ҳам муҳим нарсалар бор: Google Пентагоннинг 10 миллиард долларидан воз кечди

  •   Saroy
  •  762
  •  11.10.2018 13:16

Пулдан ҳам муҳим нарсалар бор: Google Пентагоннинг 10 миллиард долларидан воз кечди

Компания АҚШ мудофаа вазирлиги учун маълумотларни булутли сақлаш омборини яратиш ва унга хизмат кўрсатиш бўйича эълон қилинган тендерда иштирок этишдан бош тортди. Бунга  мазкур лойиҳанинг биринчи навбатда этик тамойилларга тўғри келмаслиги сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

JEDI (Joint Enterprise Defense Infrastructure cloud «Джедай», деб ҳам аталади) лойиҳаси  Пентагон учун булутли омбор яратишни кўзда тутади, унда сунъий интеллект элементлари мавжуд ва мудофаа вазирлигининг барча маълумотлари шу омборда жойлаштирилади. Ушбу “Ҳарбий булут” яратиш лойиҳасида Amazon, Oracle, IBM ва Microsoft компаниялари иштирок этишини аллақачон маълум қилганди. Даставвал, ушбу компаниялар орасида  Alphabet компанияси ҳам бор эди, Google унинг тузилмасига киради, лекин тендерда иштирок этишдан воз кечганини эълон қилди.

ЎҚИНГ:Google хавфсиз қидирувда ҳам болаларга ярим яланғоч порноактрисаларни кўрсатяпти

Alphabet вакиллари ушбу қарорига бир қанча сабабларни келтиришди. Биринчидан, ҳарбийлар билан бирга ишлаш компаниянинг этик тамойилларига зиддир. Яқинда Google ходимларининг норозилиги ҳам шундай қарор қабул қилинишига асос бўлган бўлиши мумкин. Улар Пентагон билан ҳарбий ишланмаларда ҳамкорлик қилишни истамагандилар. Қуйидан қилинган босим туфайли компания раҳбарияти «Don"t be evil» («Ёвуз бўлма») шиори ҳақида эслаб қолишди ва Project Maven лойиҳасини ҳам ёпишди (ушбу лойиҳа АҚШ армияси учун сунъий интеллект яратишни кўзда тутганди).

10 миллиардни рад этишнинг яна бир сабаби  (Тендер ғолиби шунча пуллик шартномага эга бўлади) — шартномада алоҳида пунктлар киритилгани, уни бажариш учун Google компаниясида АҚШ ҳукуматининг тегишли сертификати йўқ.  Аммо Alphabet раҳбарияти Пентагон билан барча алоқаларни узиб ташламоқчи эмас:  холдинг вакилларининг таъкидлашича, улар агар Пентагон  лойиҳани бир нечта компаниялар орасида тақсимласа унинг бир қисмини бошқа подрядчилар билан биргаликда амалга ошириши мумкин экан.

ЎҚИНГ:Google почтасининг «интеллектуал» функцияси фойдаланувчиларни қўрқитиб юборди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!