Python'да дастурлашни 3 ой давомида бепул ўрганинг!

Python'да дастурлашни 3 ой давомида бепул ўрганинг!

АҚШнинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси Python’да дастурлаш бўйича уч ойлик бепул курслар бошланишини эълон қилди. 

Ушбу курс компьютерда дастурлашни ва янги кўникмаларни эгаллашни истаганлар учун ажойиб кўмак бўла олади. Курсларга 3 октябрда АҚШнинг Тошкент шаҳридаги элчихонасида старт берилади.

Ушбу курсларга ариза топшириш учун номзодлар:

  • 16 ёш ёки ундан катта бўлиши
  • Шахсий компьютердан фойдаланиш бўйича базавий билим ва тажрибага эга бўлиши
  • Инглиз тилини ўртача ёки ундан юқори даражада билиши
  • Ўзининг бор қизиқиш ва шижоатини дастурлашга бағишлай олиши
  • Диққатли талаба бўлиши, кўрсатмаларни тинглаб тушуна олиши
  • Айтилган вақтда ва кунларда курсларга келиши лозим.

Барча номзодлар курсга ариза топшириш учун паспортга эга бўлиши лозим. Агар ариза топширувчи паспортини тақдим қилмаса, бу ҳолда мурожаат кўриб чиқилмайди.

Ариза топширишнинг охирги муддати 11 сентябр куни якунланади. Курс адмистраторлари муносиб деб топилган номзодлар билан алоқага чиқади ва уларни суҳбатга таклиф қилади.

Курсга ариза топшириш учун қуйида формани тўлдиришингиз лозим:

https://docs.google.com/forms/d/e/1FAIpQLSd5Ksy236-FVC4Up_IUmOPb-pIaRwRQeXXNTCCfDPGEpUd5dA/viewform

Агар яна саволлар туғиладиган бўлса ушбу почта манзилига мужожаат қилишингиз мумкин:

[email protected]

ЎҚИНГ: Барча смартфонлар ва компьютерлар учун Telegram янгиланди – зўр имкониятларни қарши олинг!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.