Қарши олинг: Telegram.org сайти ҳам энди ўзбек тилида!

  •   DiMaX
  •  1433
  •  14.10.2020 11:18

Қарши олинг: Telegram.org сайти ҳам энди ўзбек тилида!

Юртдошларимиз орасида оммалашган Telegram мессенжерига ўзбек тили аллақачон қўшилган ва уни мукаммаллаштиришга сиз ҳам ҳисса қўша оласиз. Энди унинг расмий сайти – Telegram.org ҳам ўзбек тилида тақдим этилди, деб ёзади Telegram Uzbekistan.

ЎҚИНГ: Ucell раҳбари Владимир Кравченкодан ўзбек тилини ўрганиш, давлат тилида ишлаш бўйича мастер-класс

Telegram.org сайтининг тилини ўзбекчага ўтказиш жуда осон:

  • Саҳифанинг юқори ўнг бурчагида, глобус белгичаси ёнидаги «RU» ёки «EN»ни босиб, рўйхатдан «O‘zbek»ни танлаш;
  • Тўғридан-тўғри telegram.org/?setln=uz ҳаволаси орқали кириш.

Ҳозирги кунда ўзбек тили расмий равишда Telegram.org сайтининг асосий саҳифасида, шунингдек, SHK/Mac/Linux учун Telegram ҳамда macOS учун Telegram саҳифаларида тақдим этилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Telegram Blog мақолалари ҳам ўзбек тилида чиқа бошлаган эди.

ЎҚИНГ: Telegram ҳақида 13 қизиқ саволга аниқ жавоб!