Қайишқоқ экранли Motorola RAZR V3 февралдаёқ сотувга чиқади, нархи ҳам маълум!

  •   DiMaX
  •  3228
  •  17.01.2019 10:21

Қайишқоқ экранли Motorola RAZR V3 февралдаёқ сотувга чиқади, нархи ҳам маълум!

Motorola брендининг машҳур RAZR номли «раскладушка» телефони ўз даврида афсонага айланган эди. Унинг қайишқоқ экранли замонавий смартфон шаклида қайта тақдим этилиши ҳақида аввал ҳам хабар берганмиз.

ЎҚИНГ: «Қайта туғилган» Motorola RAZR V3 буклама экранли бўлади!

Айни дамда Motorola брендига эгалик қилаётган Lenovo компанияси АҚШнинг Verizon уяли алоқа оператори билан ҳамкорлик қилмоқда. Ушбу оператор мижозлари янгиланган Motorola RAZR V3 смартфонини шу йилнинг февралиданоқ сотиб олишлари мумкин бўлади, деб ёзмоқда Wall Street Journal нашри.

Манбаларнинг таъкидлашича, ушбу смартфон ҳозирча синов жараёнида бўлиб, тақдимот санаси борасида бир тўхтамга келинмаган. Унинг намойиши февралнинг охиридаги MWC 2019 кўргазмаси доирасида бўлиб ўтиши ҳам мумкин. Аммо Motorola RAZR V3 нархи маълум – унинг тахминан 1500 АҚШ долларига сотилишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Motorola 2016 йилдаёқ патентлаган буклама смартфон жудаям антиқа!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!