Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

  •   DiMaX
  •  4788
  •  31.03.2018 11:49

Қайнонасини ўлдирган келинни Apple Watch фош этди

Янги технологиялар, турли гаджетларнинг инсоният ҳаётини қулайлаштиришда ҳиссаси катта. Улар кишиларнинг соғлиги ва ҳаётини сақлашда, айрим ҳолларда эса жиноятларни фош этишда ҳам ёрдам бериб келаётир.

ЎҚИНГ: Apple Watch’нинг инсултни тўхтатиши исботланди

Австралияда содир этилган жиноятни аниқлашда ҳуқуқ-тартибот идораларига Apple Watch кўрсаткичлари ёрдам берди, деб ёзади Daily Mail нашри.

Нашрнинг ёзишича, Мирна Нильссон исмли аёл ўз уйида ўлдириб кетилган эди. Унинг келини Кэролайн Нильссон полицияга берган кўрсатмасига кўра, аёлга «йўлда содир бўлган тўполондан сўнг кўчадан бостириб кирган одамлар гуруҳи ҳужум қилган».

Хабарга кўра, Мирнанинг қўлига бу пайтда Apple Watch тақилган бўлган, смарт-соатнинг маълумотлари эса кейинчалик жиноят ишини ўрганишда асосий далил бўлиб хизмат қилган. Прокурорнинг судга айтишича, келиннинг кўрсатмаси «аниқ тўқима, ҳужум воқеаси эса уйдирма» бўлиб чиқяпти. Суд эксперти смарт-соатнинг маълумотларини таҳлил қилиб чиққанидан сўнг маълум қилишича, келин айтган воқеа – тўполончилар ҳужум қилган вақт марҳуманинг ўлдирилиш вақтига мос келмаяпти.

ЎҚИНГ: Юрак пульсини қайси смарт-соат аниқ ўлчайди?

Шунингдек, Кэролайннинг айтишича, қайнонаси ўша босқинчилар билан 20 дақиқача жанжаллашган. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг Apple Watch кўрсаткичларидан келиб чиқиб аниқлашларича эса, Мирна Нильссоннинг ўлдирилиши бир лаҳзадаёқ юз берган – унгача аёлнинг томир уриши, руҳий ҳолати ва соғлиги меъёрида бўлган.

Энди эса Apple Watch ёрдамида аниқланган маълумотлар асосида Кэролайн Нильссон ўз қайнонасини ўлдирганликда айбланмоқда.

ЎҚИНГ: Apple Watch: вақт, мулоқот ва соғлик инновацион назорат доирасида

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!