Қўқонда имтиҳонга минителефон олиб кирмоқчи бўлган абитуриент қўлга тушди

  •   DiMaX
  •  665
  •  07.09.2020 08:28

Қўқонда имтиҳонга минителефон олиб кирмоқчи бўлган абитуриент қўлга тушди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги Қўқон шаҳар марказий стадиони ҳудудида ташкил этилаётган олий таълим муассасасига ўқишга кириш учун имтиҳонларга келаётган абитуриентларни Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари синчковлик билан текширмоқдалар, деб ёзади Sof.uz.

ЎҚИНГ: Тестга телефон олиб борманг – 1-сменадаёқ 37 нафар абитуриент четлаштирилди!

Жорий йилнинг 4 сентябрь куни 2-сменада ўтказилиши режалаштирилган тест синовлари жараёнига келган абитуриентларнинг биридан Фарғона вилояти Миллий гвардияси Қўриқлаш бошқармаси ходимлари томонидан имтиҳон жараёнига олиб кириб, фойдаланиш тақиқланган техник қурилма топиб олинди.

Ушбу абитуриент шу заҳотиёқ тест топшириш жараёнидан четлатилиб, унга нисбатан Ички ишлар органлари ходимлари томонидан белгиланган тартибда чоралар кўрилди, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: АКТ вазирлиги: «Ўзбекистонликлар ҳали-вери «мобил қуллик»дан қутулмайди»

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.