Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

  •   DiMaX
  •  3124
  •  11.01.2020 19:49

Қорақалпоғистонлик онахонга ўғли олтин iPhone X ҳадя этди (+видео)

Илғор технологик маҳсулотларнинг люкс вариантларини тайёрловчи Caviar компанияси ҳақида бир неча хабарлар эълон қилганмиз. Жумладан, ушбу бренд Apple корпорациясининг айрим смартфонлари, қулоқчинлари ва бошқа гаджетларини олтиндан ишлаб чиқарган.

ЎҚИНГ: iPhone XS: 2 миллиард йиллик материалдан ясалган корпус

Талғат исмли қорақалпоғистонлик йигит ўз онасига шулардан бирини совға қилди. Бу ҳақда ўз мухбири хабарига таяниб EVERYDAY.UZ ёзмоқда.

Маълум бўлишича, йигит онасининг юбилейи – 75 ёшга тўлгани муносабати билан унга 24 қирот олтиндан тайёрланган iPhone X совға қилган.

«Мана, устида ёзиб қўйибди... Ўзи бир дона чиққан. Бошқа йўқ. Орқаси бутунлай 24 карат олтин. 46 миллион туради. Ният қилган эдим, сизга олтин телефон олиб бераман деб. Она, шунга арзийсиз», – дейди онахоннинг ўғли Талғат.

ЎҚИНГ: Путин жамоаси учун махсус шоҳона iPhone X ва Nokia 3310 яратишди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!