Қўшни мамлакатда хорижлик сайёҳларга SIM-карталар бепул берилмоқда

  •   DiMaX
  •  668
  •  21.06.2019 18:50

Қўшни мамлакатда хорижлик сайёҳларга SIM-карталар бепул берилмоқда

Шу йил 15 июндан бошлаб қўшни Тожикистонга келган сайёҳларга бепул SIM-карталар тақдим этилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги хабар берган.

ЎҚИНГ: Telegram’да жиддий хатолик: барча шахсий маълумот ва ёзишмаларингизни SIM-картанинг янги эгаси кўра олади!

Бу борадаги битимга Тожикистон ИИВ ва «Tcell» компанияси ўртасида эришилди. Сайёҳлар учун бепул SIM-карталар ўн кун мобайнида амал қилади. Уларни Душанбе халқаро аэропорти, барча чегара пунктлари ва Тожикистон ИИВнинг туристик милиция бўлимларида олиш мумкин.

Хабарларга қараганда, сайёҳлар Тожикистонга келишидан аввалроқ маҳаллий сайёҳлик компаниялари орқали SIM-карта олиш учун туристик милиция бўлимига ариза бериши мумкин.

Нима учун бу дастурда биргина «Tcell» иштирок этаётгани ва мамлакатдаги мобил алоқа компаниялари ўртасида тендер ўтказилган ёки ўтказилмагани юзасидан Тожикистон расмийлари ҳозирча изоҳ бермади, дейилади хабарда.

ЎҚИНГ: Нега SIM-карталар ҳар хил шаклда?