Қўнғироқларга бармоқ билан жавоб қайтаришга имкон берадиган ремешок яратилди

Қўнғироқларга бармоқ билан жавоб  қайтаришга имкон берадиган ремешок яратилди

Kickstarter платформасида Sgnl лойиҳаси кўпчиликнинг эътиборини тортган ва натижада унинг яратилишига 1 млн доллар атрофида маблағ йиғилган. Қурилма қўнғироқларга гарнитура орқали эмас, балки бармоқ билан жавоб беришга имконият яратади.

Sgnl – ақлли ремешок, уни оддий ёки смарт соатларга тақиш мумкин. Шу билан бирга ремешокнинг фақат ўзидан ҳам алоҳида аксессуар сифатида фойдаланса бўлади. Гаджет смартфонга  Bluetooth орқали уланади.

Ақлли ремешок  BCU (Body conduction Unit) технологияси асосида ишлайди. Мазкур технология бармоқларга овозли вибрацияларни ўтказишни таъминлайди. Блок тебранишларни шакллантирадиган узатмани ишга келтиради ва зарурий узунликдаги тебранишлар сигналини кучайтирадиган алгоритм асосида бошқарилади.

fdhgfh (1) fdhgfh (2)

Қўнғироққа жавоб бериш учун ремешокдаги тугмага босиш ва бармоқни қулоққа олиб келиш кифоя. Тебранишлар қўлингиз орқали қурилмадан бармоқ учларига узатилади. Натижада сиз бармоғингизни қулоғингизга теккизганда, юқори баландликдаги товуш ҳосил бўлади.

Бундай ташқари ремешок жисмоний фаолиятни кузатадиган педометрни ўчира олади. Ремешокдаги қўнғироқ тафсилотлари махсус иловага узатилади. Иловадан билдиришнома ва эслатмаларни созлаш мумкин.

Ремешок тахминан 7 кунга (4 соат қўнғироқ) етадиган аккумулятор ёрдамида ишлайди. Гаджетни  microUSB  орқали қувватлаш учун 1 соат атрофида вақт сарфланади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!