Қуввати тугаса ҳам қўнғироқ қилиш ёки хабар ёзиш имкониятига эга смартфон тақдим этилади

Қуввати тугаса ҳам қўнғироқ қилиш ёки хабар ёзиш имкониятига эга смартфон тақдим этилади

Кеча Huawei расмий равишда Mate 50 серияси смартфонларига Huawei Mall, JD.com ва Tmall каби йирик платформаларда олдиндан буюртма бериш мумкинлигини эълон қилди. 

Бир неча соат ичида Mate 50 моделига Huawei Mall'да 370 000 дан ортиқ буюртмалар келиб тушди, Tmall'да эса буюртма қилишлар сони 30 000 дан ошди. Икки платформадаги жами буюртмалар сони 400 000 дан ошди. 

Huawei Mate 50 серияси тўртта моделни, хусусан Mate 50, Mate 50 Pro, Mate 50 RS Porsche Design ва Mate 50 E смартфонларини ўз ичига олиши кутилмоқда. Дастлабки учта моделда Qualcomm'нинг флагман Snapdragon 8+ Gen1 чипи бўлади.

Аввалроқ Huawei Mate 50 смартфонлари ишлайдиган Harmony 3.0 операцион тизимининг янги версиясида батарея қуввати тугагандан сўнг смартфонни яна ёқиш мумкин бўлган фавқулодда ҳолат режими пайдо бўлиши ҳақида хабар берилган эди. Ушбу режимда фойдаланувчилар матнли хабарларни қабул қилиш ва юборишлари мумкин. Бундан ташқари, фавқулодда қўнғироқларни ҳам амалга ошириш имкони ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамиз, Mate 50 серияси расман 6 сентябрда тақдим этилади. 

ЎҚИНГ: Бир неча эски Galaxy смартфонларига дастур янгиланиши келмоқда 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!