Rainbow Six Siege’ни шу кунларда мутлақо бепул ўйнаш, яна 70 фоизгача чегирма билан олиш мумкин! (+видео)

  •   DiMaX
  •  845
  •  16.11.2018 13:45

Rainbow Six Siege’ни шу кунларда мутлақо бепул ўйнаш, яна 70 фоизгача чегирма билан олиш мумкин! (+видео)

Ubisoft компанияси битта анъанани йўлга қўйган: вақти-вақти билан Tom Clancy's Rainbow Six Siege ўйинини бепул ўйнаш имконини тақдим этиб келади. Навбатдаги шундай акция бугундан то 18 ноябргача ўтказилмоқда.

ЎҚИНГ: Ҳайратга арзирли рақам: Fortnite’ни бир вақтнинг ўзида нечта геймер ўйнайди?

Маълум қилинишича, дам олиш кунлари ушбу тактик шутер ўйиндан барча платформадаги (компьютер, PS4 ва Xbox One) фойдаланувчилар бепул баҳра олишлари мумкин. акция бошланишининг аниқ вақти эса геймернинг ҳудудига боғлиқ. Анъанага кўра, бунда ўйиннинг тўлиқ версияси тақдим этилади: барча хариталар ва режимлар, 20 нафар тезкор ходимлар (ўйинга кейинчалик қўшилган жангчилар акциядаги режимда мавжуд эмас). Яна бир қулайлиги – акция пайтида бепул талқинда эришилган ўйинни кейинчалик сотиб олинадиган версияда давом эттириш мумкин бўлади.

Шунингдек, Rainbow Six Siege ўйини харидида ҳам 30 ноябргача улкан чегирмалар эълон қилинган. Қайси нашри эканлиги ва платформа туридан келиб чиқиб, уни 70 фоизгача арзон олиш мумкин.

Таъкидлаш керакки, Rainbow Six Siege иккита жамоа бўлиб ўзаро курашиладиган тактик шутер ҳисобланади. Бунда террорчилар объектни ҳимоя қилишлари, махсус отряд ходимлари эса уни эгаллаб олиб, тозалашлари талаб этилади. Барча платформалар учун ушбу шутернинг премьераси 2015 йил 1 декабрда бўлиб ўтган. Ўшандан буён Ubisoft Montreal дастурчилари унга кўплаб тўлдиришлар ишлаб чиқишган ва улар қўшимча тарзда юклаб олинади.

ЎҚИНГ: Fortnite, Minecraft ва яна учтаси: энг зўр ўйинлар энди смартфонларда

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.