РАСМАН: 3 ноябрда айрим iPhone ва iPad’ларда сана, GPS ва Wi-Fi орқали янгиланиш бузилади, ҳозироқ бунинг олдини олинг!

  •   DiMaX
  •  1304
  •  19.10.2019 14:18

РАСМАН: 3 ноябрда айрим iPhone ва iPad’ларда сана, GPS ва Wi-Fi орқали янгиланиш бузилади, ҳозироқ бунинг олдини олинг!

Жорий йилнинг 3 ноябрь санаси, Тошкент вақти билан соат тонгги 05:00 да эски версиялардаги iOS тизимида ишлаётган баъзи iPhone ҳамда iPad қурилмаларида айрим носозликлар бўлади. Бу ҳақда Apple ўзининг расмий сайти орқали фойдаланувчиларни огоҳлантирган.

ЎҚИНГ: iPhone гаплашаётганда «ташлаб» юборяптими? Қутулиш йўли осон!

Бу қанақа муаммо?

Купертиноликларнинг таъкидлашича, бунинг сабаби – GPS вақтларининг кўчирилиш муаммосидир; ушбу кўчириш GPS’ни қўлловчи чет маҳсулотларга 2019 йилнинг 6 апрелидан таъсир ўтказиб келаётир.

GPS вақтларининг кўчирилиш муаммосининг Apple маҳсулотларига таъсири эса 3 ноябрда амалга ошади.

Қайси моделлар?

Таъкидланишича, GPS муаммоси қуйидаги русумларга мансуб айфон ва айпадларга таъсир этади:

  1. iPhone 5
  2. iPhone 4s
  3. iPad 4 (Wi-Fi + Cellular)
  4. iPad 2 (Wi-Fi + Cellular)
  5. iPad 3 (Wi-Fi + Cellular)
  6. iPad mini (Wi-Fi + Cellular)

Эътибор берган бўлсангиз, буларнинг барчаси 2012 йили ва ундан олдинги моделлардир.

ЎҚИНГ: Ким қўнғироқ қилаётганини iPhone’ни қўлингизга олмай туриб аниқлаш йўли бор!

Ушбу гаджетларда юқорида таъкидланган муаммолар келиб чиқмаслиги учун, уларни долзарб iOS талқинигача янгилаб қўйиш керак. iPhone 5 ҳамда iPad 4 моделлари учун ҳозирда энг янги версия iOS 10.3.4 бўлса, қолганлари учун iOS 9.3.6 талқинидир.

Айфон ёки айпадингизда қайси iOS талқини ўрнатилганини аниқлаш учун «Настройки» менюсини очиб, «Основные» бўлимига ўтасиз ва «Об этом устройстве» бандини кўрасиз. Уни сўнгги версиясигача янгилаш учун эса шу ердаги «Основные» бўлимидан «Обновление ПО» бандига кирасиз.

ЎҚИНГ: iPhone’да батарея қувватини ва интернет-трафикни тежашнинг энг осон йўли пайдо бўлди!

Хўш, янгилаб қўймасангиз нима бўлади?

2019 йилнинг 3 ноябри, бизнинг вақт билан соат тонгги бешдан бошлаб iPhone ва iPad’ларда қуйидаги муаммолар юзага келади:

  1. GPS-навигация орқали аниқланадиган жойлашув ўрни нотўғри кўрсатилади.
  2. Уларда жорий вақт ва сана нотўғри акс эттирилиши мумкин.
  3. Шунинг ортидан айрим функциялар, жумладан – iCloud ҳамда почта фаолиятида ҳам носозлик бўлиши мумкин.
  4. Wi-Fi орқали янгиланиш имкони йўқолади. Яъни, 3 ноябргача операцион тизими янгиланмаган айфон ва айпадларда кейин қандайдир муаммо юзага келса, уларни фақат iTunes ёки Finder орқали янгилаш билан бартараф этиш мумкин бўлади.

Демак, севимли гаджетингиздан фойдаланишда камчиликлар бўлмаслиги учун уни имкон қадар тезроқ янгилаб қўяверинг.

ЎҚИНГ: «Келинни келганда кўр...»: iPhone 11’лар бўйича оммавий шикоятлар бошланди

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!