РАСМАН: Geekbench’да 9000 балл тўплаб, Xiaomi ва Huawei флагманларидан ўзиб кетган смартфонни кейинги ҳафтадаёқ кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  1026
  •  19.11.2018 17:37

РАСМАН: Geekbench’да 9000 балл тўплаб, Xiaomi ва Huawei флагманларидан ўзиб кетган смартфонни кейинги ҳафтадаёқ кўрамиз!

Nubia компанияси ўзининг иккинчи ўйинбоп телефонини аввалроқ Хитойдаги краудфандинг сайтида эълон қилган, аммо барча хусусиятларини ошкор этмаган эди. Куни кеча мазкур қурилма AnTuTu рейтингида 320 мингга яқин очко олиб, Xiaomi ҳамда Huawei флагманларидан ўзиб кетганди.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда Xiaomi Black Shark Helo ҳамда Huawei Mate 20’лардан устун келган флагман билан танишинг!

Дарвоқе, янги смартфон олдин кўпчилик тахмин қилганидек Nubia Red Magic 2 деб ҳам, краудфандингдаги каби Nubia Red Devil деб ҳам эмас, балки Red Magic Mars деб номланмоқда. Умуман олганда, оқилона танлов, чунки Марс – қадим юнон мифологиясида уруш худосининг номи.

Хулласи калом, мазкур геймерофон Nubia NX619J номи остида Geekbench сервисида ҳам текшириб кўрилди. Бунда якка ядроли тестда у 2375 балл тўплаган бўлса, барча ядроларини ишга солганида 9000 баллдан ошиқ натижа кўрсатди!

Бенчмарк маълумотлар базасидаги ахборотга кўра, унда синаб кўрилган Nubia смартфони 6 гигабайтлик тезкор хотирага ҳамда Android 9.0 Pie операцион тизимига эга.

ЎҚИНГ: Атиги 230 долларлик Vivo Z3 – компаниянинг илк ўйинбоп смартфони тақдим этилди

Бундан ташқари, ZTE корпорациясининг шўъба корхонаси бўлмиш Nubia компанияси бугун – 19 ноябрь куни мазкур геймерофоннинг тўлақонли тақдимот санасини ҳам айтди. Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилишича, уни 28 ноябрда оммага расман намойиш қилишади.

Red Magic Mars смартфони 2160x1080 пикселли (Full HD) чўзинчоқ дисплейга ва Snapdragon 845 процессорига эга. Унинг энг илғор конфигурацияси 10 гигабайтлик тезкор ва 256 гигабайтлик доимий хотирали бўлиши айтилган, яна 8 гигабайтлик «оперативка»ли талқини ҳам чиқарилади.

ЎҚИНГ: Ўйин смартфонларининг келажаги порлоқми?

Red Magic Mars смартфони учун аллақачон Хитойдаги JD.com краудфандинг майдончасида олдиндан буюртма қабул қилинмоқда. У ерда геймерофоннинг 10/256 ГБлик хотирага эга версияси учун 560 АҚШ доллари сўралмоқда, аммо стандарт нархи қанча бўлиши ҳозирча номаълум. Унинг асосий рақиби – Xiaomi Black Shark Helo моделининг худди шундай – 10/256 гигабайтлик талқини нархи 600 доллардан ошади.

«Хитойча Apple»нинг илк геймерофони – Xiaomi Black Shark модели эса яқиндагина дунё бозорига ҳам чиққан бўлиб, жумладан, Terashop.uz интернет-дўконимизда унинг 6/64 ГБ хотирали, глобал прошивкали талқинини 3 849 000 сўм эвазига харид қилиш мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлашган Xiaomi смартфонлари нархлари (2018 йил 30 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул етказилади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!