Расман Huawei P50 серияси қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Расман Huawei P50 серияси қачон тақдим этилиши маълум бўлди

Huawei компанияси расман P50 сериясининг тақдимот санасини эълон қилди. Маълум бўлишича, тақдимот 29 июль санасига белгиланган.

ЎҚИНГ: Huawei 90 ваттлик тезкор қувватлаш тизими устида ишламоқда

Ҳозиргача тақдимот санаси қачон бўлиб ўтиши ҳақида расмий баёнот йўқ эди. Бироқ компаниянинг расмий саҳифаси Weibo тақдимот 29 июлда бўлишини тасдиқлади.

Huawei P50 Snapdragon 888 чипи билан жиҳозланиши ҳақида маълумот тарқалди. Лекин смартфонинг Pro ҳамда Pro+ талқинлари ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ.

Қурилмаларнинг техник жиҳатлари ҳақида маълумотлар аниқ бўлмаса-да, P50 сериясидаги смартфонлар HarmonyOS операцион тизимида ишлаши аниқ бўлди. Айрим манбаларга кўра, P50 смартфони 66 ваттда қувват олади.

Шунингдек, миш-мишларда смартфон Sony компанияси томонидан ишлаб чиқарилган камералар билан жиҳозланиши ҳақида маълумот берилди.

ЎҚИНГ: Huawei экраности селфи камерали смартфонни патентлади

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!