РАСМАН: Nubia қайишқоқ экранли инқилобий смартфон-соатини MWC 2019’да тақдим этади

  •   DiMaX
  •  913
  •  12.02.2019 10:40

РАСМАН: Nubia қайишқоқ экранли инқилобий смартфон-соатини MWC 2019’да тақдим этади

Кейинги пайтларда хитойлик компаниялар бир-биридан ўзиб янгича инновацияларга эга гаджетлар ишлаб чиқишмоқда. Шулардан бири – ZTE корпорациясига қарашли Nubia компаниясининг антиқа қурилмаси яқин орада дунё юзини кўради.

ЎҚИНГ: Nubia қайишқоқ дисплейли илк «ақлли» соат-смартфонни тайёрлади

Мазкур бренд Бутунжаҳон мобил конгресси – MWC 2019 кўргазмасидаги иштирокини тасдиқловчи расмий постерини тарқатди. Ушбу тадбир доирасида, аниқроғи – 25–28 февраль кунлари Nubia ўзининг инқилобий девайсини кўрсатади.

Гарчи ишлаб чиқарувчи бунинг қандай қурилма эканини айтмаган бўлса-да, у ўтган йилнинг августида IFA кўргазмасида намойиш этилган Nubia Alpha (ёки Nubia α) прототипининг якуний талқини бўлиши кутилмоқда.

Nubia Alpha – смартфон ва «ақлли соат»нинг чатишмаси, десак ҳам хато бўлмайди – у металл тасмача бўйлаб жойлашган қайишқоқ OLED-экранга эга. Мазкур девайс смарт-соатлардаги каби Wear OS эмас, балки смартфонлардаги сингари Android операцион тизими бошқаруви остида ишлайди. Инқилобий гаджетнинг камераси ҳам бор, у eSIM технологияси бўйича SIM-картага эга. Тағин унинг 5G тармоғини ҳам қўллаб-қувватлаши тахмин қилинмоқда.

ЎҚИНГ: 390 доллардан бошланувчи Nubia Red Magic Mars чиқди: 10 ГБгача «оперативка»ли ўйинбоп смартфон!