Расман: Ўзбекистонда блокланган ижтимоий тармоқлардан чекловлар олиб ташланди

Расман: Ўзбекистонда блокланган ижтимоий тармоқлардан чекловлар олиб ташланди

Бугундан бошлаб мамлакатимизда "Twitter", "WeChat" ва "Vkontakte" ижтимоий тармоқларидан тўсиқларсиз фойдаланиш имконияти тўлиқ тикланмоқда, дея хабар беради АОКА ўзининг расмий Telegram каналида. Маълум бўлишича, "TikTok" платформаси билан музокаралар давом этмоқда ва келгусида унинг натижасида ҳақида ҳам хабар берилади.

"Блокировкалар ривожланишга фақат зарар келтиради" дейилади АОКА хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Twitter, TikTok, WeChat ва Vkontakte ижтимоий тармоқлари ўтган йилнинг 2 июл куни "Шахсга доир маълумотлар тўғрисида"ги қонунни бузгани учун блоклаб қўйилган эди.

ЎҚИНГ: Xiaomi камера ва ички экранга эга келажак кўзойнакларини тақдим қилди 

 
 
 
 
Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!