РАСМАН: Xiaomi Mi 10’нинг асосий рақиби рингга тушяпти!

  •   DiMaX
  •  1780
  •  18.02.2020 15:36

РАСМАН: Xiaomi Mi 10’нинг асосий рақиби рингга тушяпти!

MWC 2020 кўргазмаси коронавирус эпидемияси туфайли бекор қилинганидан сўнг, кўплаб технологик компаниялар янги маҳсулотларини онлайн тарзда тақдим этишга қарор қилишган. Шу жумладан, OPPO компаниясининг и суббренди – Realme ҳам флагман смартфони борасида шундай йўл тутди.

ЎҚИНГ: AnTuTu’да янги рекорд, лекин бу Galaxy S20 ҳам, Mi 10 ҳам эмас!

Аввал режалаштирилганидек, Realme X50 Pro флагмани роппа-роса икки ҳафтадан сўнг – 24 февралда намойиш қилинади. Фақат компания Мадриддаги махсус тақдимот маросимидан воз кечиб, онлайн форматда ўтказяпти.

Шунингдек, ишлаб чиқарувчилар Realme X50 Pro’нинг айрим техник жиҳатларини ҳам очиқлашди. Ушбу флагман Snapdragon 865 процессорига эга бўлиб, бешинчи авлод уяли тармоғини қўллаб-қувватлаши учун унинг жамланмасида Snapdragon X55 5G модеми ҳам мавжуд. Флагманнинг Super AMOLED дисплейида кадр янгиланиш частотаси Xiaomi Mi 10’даги каби – 90 герцга тенг.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг янги рекорди: бу гал Mi 10 Pro флагмани!

Умуман олганда, Realme X50 Pro куни кеча тақдим этилган «Хитойча Apple» флагманининг тўғридан-тўғри рақибидир. Баъзи жиҳатлари ундан кучли ҳам: Xiaomi Mi 10 селфи-камераси якка модулли бўлса, рақибининг экранида очилган тирқишда қўшалоқ олд камера бор. 24 февралда кутилаётган флагманнинг бош камераси эса тўрт модулли бўлиб, асосий сенсори 64 мегапикселлик; унда яна 20 карралик зум имконияти мавжуд.

Realme X50 Pro яна 12 ГБгача ҳажмли, LPDDR5 турли тезкор хотирага ҳамда 256 ГБгача ҳажмдаги, UFS 3.0 тоифали ички хотирага ҳам эга. Унинг 4300 мА/соатлик батареяси эса компаниянинг 65 ваттлик Dart Charge технологияси ёрдамида тезкор қувват олади.

ЎҚИНГ: «Ўйин бошланди» – AnTuTu’нинг янги қироли Xiaomi Mi 10’ни тор-мор этмоқчи!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!