Razer компанияси MagSafe қувватлаш технологиясига эга бўлган янги кулерни тақдим этди

Razer компанияси MagSafe қувватлаш технологиясига эга бўлган янги кулерни тақдим этди

Сешанба куни Razer компанияси ўзининг Twitter саҳифасида смартфонлар учун мўлжалланган янги совутиш қурилмасини ишлаб чиқарганини маълум қилди. 

“Razer Phone Cooler Chroma“ - бу MagSafe қувватлагичининг ишини бажарувчи совутиш қурилмаси ҳисобланади. Ушбу қурилма Razer Chroma RBG ёритгичларига эга. Смартфондаги махсус илова Bluetooth LE орқали кулерга уланади ва ундаги LED чироқларни бошқариш мумкин бўлади. 

Қурилмада еттита паррак бўлиб, улар ҳар дақиқада 6400 марта айланади. Кулер USB-C портида ишлайди. 

MagSafe қувватлаш технологиясига эга бўлган кулер смартфонга магнит ёрдамида қадалади. Шунингдек, қурилманинг қисқичли версияси бўлиб, у MagSafe технологиясини қўллаб-қувватламайди. 

Razer Phone Cooler Chroma қурилмасининг нархи 60 долларни ташкил қилади. Уни компаниянинг веб-сайтидан сотиб олиш мумкин. 

ЎҚИНГ: Тўртта vivo смартфонларига оид янги маълумотлар пайдо бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!