realme GT 2 Pro смартфонининг 1ТБ хотирага эга бўлган версияси сотувга чиқарилади

realme GT 2 Pro смартфонининг 1ТБ хотирага эга бўлган версияси сотувга чиқарилади

realme GT 2 Pro қурилмаси яқинда тақдим этилган Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланади. Ishan Agarwal инсайдерининг маълум қилишича, смартфоннинг 1ТБ хотирага эга бўлган тури сотувга чиқарилади. Шу пайтга қадар ҳеч қайси realme смартфони 1ТБ хотирага эга бўлмаган эди. 

Ушбу ҳафтада эса смартфоннинг техник жиҳатларига оид маълумотлар сиздирилди. Унга кўра, GT 2 Pro қурилмаси 120Hz янгиланиш частотасида ишловчи 6.7 дюймли QHD+ резолюциядаги AMOLED дисплейи билан жиҳозланади. Бундан ташқари, смартфон LPDDR5 тезкор хотира, UFS 3.1 доимий хотира, 125 ватт UltraDart қувватлаш технологиясига эга бўлади. Қурилма Android 12 операцион тизимига асосланган realme UI 3.0 график қобиғида ишлайди. 

Камералар ҳақида маълумот берадиган бўлсак, GT 2 Pro'га Sony компаниясининг 50МП IMX766 сенсори асосий камера сифатида ўрнатилади. Шунингдек, камера модулидан 50 ультракенг камера ҳамда резолюцияси ҳозирча номаълум бўлган телефото камера ўрин олади. 

ЎҚИНГ: iQOO ҳам Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган смартфонни тақдим этади 

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!