realme GT2 Explorer Master'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

realme GT2 Explorer Master'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишмиз

Янги Master серияси билан realme яна бир янги ўзгача дизайндаги смартфонни тақдим этди. realme GT2 Explorer Master моделининг дизайнини яратишда Наото Фукасаwа ўрнига машҳур дизайнер Жаэ-Жунг билан ҳамкорлик қилинди.

GT Explorer Master'дан фарқли равишда GT2 Explorer Master юқори даражадаги ўрта тоифа смартфони эмас, балки компаниянинг энг кучли қурилмаси ҳисобланувчи флагман смартфони бўлди.

Смартфон дизайни ҳақиқатдан ҳам ўзгача. Бироқ у фақатгина чиройли дизайн билан чегараланиб қолмайди. Қурилма энг сўнгги Snapdragon 8+ Gen1 чипи билан жиҳозланган. Унумдорлик даражасини ошириш учун смартфонга совутиш тизими ҳам ўрнатилган.

Шунингдек, смартфоннинг ўнг ён томонида ўйин ишқибозлари учун мўлжалланган иккита бармоқ изларини сезувчи махсус жой бор. Улар махсус белги билан белгиланмаган яъни дизайн элементларига таъсир қилмайди.

realme GT2 Explorer Master'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 161.3х74.3х8.2мм, 195г; орқа панель шиша ёки эко чарм, олд панель шиша, алюминий ром.

> Дисплей: 6.70 дюймли OLED, 120 гертс, HDR10+, 1080х2400 пиксел резолюция, 20:9 форма фактори, 393ppi зичлик.

> Чипсет: Qualcomm SM8475 Snapdragon 8+ Gen 1 (4 nm): Саккиз ядроли (1x3.19 GHz Cortex-X2 & 3x2.75 GHz Cortex-A710 & 4x1.80 GHz Cortex-A510); Adreno 730.

> Хотира: 8/256ГБ, 12/256ГБ; UFS 3.1.

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 12, realme UI 3.0.

> Камера: Асосий камера: 50 МП, f/1.8, 24мм, 1/1.56“, 1.0µm, кўп йўналишли PDAF, OIS; Ультракенг камера: 50 МП, f/2.2, 15мм, 150˚; Микроскоп камера: 3 МП, f/3.3, АФ, 40х яқинлаштириш.

> Селфи камера: 16МП, f/2.5.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, 1080п@30/60 кадр/сек, gyro-EIS; Селфи камера: 1080п@30 кадр/сек.

> Аккумулятор: 5,000 мАс; 100 ватт тезкор қуввлаш технологияси.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC; стерео динамиклар.

Гарчи камера жиҳатидан realme GT2 Explorer Master модели realme смартфонлари ичида энг зўри бўлмаса-да, қурилмага яхши даражадаги камерлар ўрнатилган. Асосий камера 50МП IMX766 сенсори бўлиб, бу жиҳатидан Explorer Master модели GT2 Pro билан бир хил. Асосий камера ёнидан 50МП ультракенг ва 3МП микроскоп камералар ўрин олган. Аввалги Explorer Master ва GT2 Pro моделларидан фарқли равишда янги смартфоннинг қувватлаш тезлиги ошган. Қурилма 100 ваттда қувват олувчи 5,000 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Компаниянинг таъкидлашича, смартфон тўлиқ қувватлаш учун 30 дақиқадан камроқ вақт сарфлайди.

Афсуски, ушбу смартфон фақат Хитой бозорида сотилади холос. Шундай бўлса-да, GT2 Explorer Master ҳақиқатдан ҳам жуда ажойиб смартфон.

Қадоқ таркиби

Смартфон катта қутида келади. Унинг ичида 65 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ва куларнаг силикон ғилоф ўрин олган.

Фото: GSMArena

Ғилоф билан смартфон қўлда жуда яхши ўрнашиб туради. Кўринишидан бу арзон силикон ғилофлардан анча фарқ қилади.

ЎҚИНГ: Motorola дунёдаги илк 200MP камерали смартфонни расман тақдим қилди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!