Realme нархи 100 долларга ҳам бормайдиган 5G-смартфон ваъда қилди!

  •   DiMaX
  •  1008
  •  07.06.2021 17:42

Realme нархи 100 долларга ҳам бормайдиган 5G-смартфон ваъда қилди!

Энг тез ўсиб келаётган смартфонсоз бултур Realme X50 модели билан 5G-смартфонлар бозорига кириб келган эди. Яқинда чиққан Realme 8 5G эса бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўлловчи энг арзон телефонлардан бири бўлди.

ЎҚИНГ: Бир йилда 500 фоизга ўсган рекордчи бренд биринчи бўлиб 4G-смартфонлардан воз кечади!

Энди эса мазкур компания ўта арзон смартфонларини ҳам 5G модули билан таъминлашни режалаштирмоқда. Realme India бош директори Мадҳав Шет (Madhav Sheth) ваъда беришича, улар яқин ойлар ичида нархи юз доллардан ҳам арзон 5G-смартфон тақдим этишади!

Oppo корпорациясининг суббренди сифатида ташкил этилган мазкур компания яқин ойларда ўзининг 5G-смартфонлар моделларини 20 тага етказмоқчи. Натижада эса, Realme ассортиментидаги жами смартфонларнинг 70 фоизи 5G тармоғида ишлай оладиган бўлади.

Тўғри, бу ерда фақат Ҳиндистон бозори ҳақида гап кетган, аммо одатда бу мамлакатда тақдим этилган моделлар кейин жаҳон бозорига ҳам чиқарилади. Балки глобал версиясининг номи, айрим хусусиятлари ва нархи ҳам ўзгарар, аммо барибир у энг арзон 5G-смартфон бўлади.

ЎҚИНГ: Турли нарх тоифаларидаги энг зўр смартфонлар – бешта рейтингда! (AnTuTu, 2021 йил май)