Realme Q Snapdragon 712'га эга бўлади

Realme Q Snapdragon 712'га эга бўлади

Realme бренди 5 сентябрь куни Хитойдаги тақдимот маросимида ўзининг Q сериясидаги янги смартфонларини тақдим этишга шай турибди. Компания эндиликда маълум қилишича, ушбу гаджетлар Snapdragon 712 процессорида ишлайди.

Realme тақдимот маросимида тўртта янги маҳсулотни кўришимиз мумкинлиги ҳақида кеча маълум қилди. Бироқ компаниянинг тақдимот маросими режасидан яхши хабардор инсайдернинг хабар беришича, Q линейкасидаги асосий қаҳрамон Realme 5 Pro бўлади.
Балким, 5 Pro Q линейкасининг бир қисми сифатида Хитойда бошқача ном билан дебют қилинар.Ростдан ҳам шундай бўлиб, Realme 5 Pro оддийроқ тоифа смартфонлари Realme 5 ва 64 мегапикселли Realme XT билан намойиш қилинади дейлик, лекин тўртинчи қурилма қайси смартфон бўлади? Ўта арзон C линейкасига янги гаджет қўшилишини тахмин қилсак, адашмаган бўламизми?

Расмий тақдимотга қадар олдинда етти кун бор. Мана шу муддат ичида Oppo'нинг суб-брендидан янада кўпроқ маълумот кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Geekbenchʼда имтиҳондан ўтган Realme 5 Pro'нинг асосий жиҳатлари ошкор бўлди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.