Redmi 8A рақиби – тоза Android’ли ва ўта арзон Nokia 2.3 чиқди (+видео)

  •   DiMaX
  •  1812
  •  06.12.2019 10:00

Redmi 8A рақиби – тоза Android’ли ва ўта арзон Nokia 2.3 чиқди (+видео)

HMD Global компанияси Мисрдаги тадбирида янги – Nokia 2.3 смартфонини намойиш этди. Бу – шу йил ёзда тақдим қилинган жуда арзон Nokia 2.2 моделининг давомчисидир.

ЎҚИНГ: Nokia арзон нархли афсонавий «раскладушка»сини янги қиёфада чиқарди! (+видео)

Android One дастури доирасига кирувчи Nokia 2.3 техник хусусиятлари яхшиланган, аммо нархи ҳам шунга яраша сал ошган. Унга тоза Android 9 Pie операцион тизим талқини ўрнатилган – у икки йил мобайнида функционал янгиланишларни ҳамда уч йилгача хавфсизлик янгиланишларини олиб туриши кафолатланган.

Nokia 2.3 ўлчами диагоналига 6,2 дюймлик, тасвир аниқлиги 720х1520 пикселга тенг экран билан таъминланган. Бош камерасида 13 ва 2 мегапикселлик датчиклар ва фоточақноқ битта тикка блокка бирлаштирилган. Олд камераси экран кемтигига жойланган бўлиб, датчик аниқлиги 5 мегапикселни ташкил этади. Смартфонга бармоқ изи сканери ўрнатилмаган, лекин олд камерада эгасини юзидан таниш орқали тизимни қулфдан чиқариш функцияси бор. Аккумуляторининг ток сиғими 4000 мА/соатни ташкил этади.

ЎҚИНГ: Nokia 8.2 – қадрдон бренднинг илк 5G-смартфони: нархи ва хусусиятлари билан танишинг!

Nokia 2.3 аппарат таъминоти асосини MediaTek Helio A22 процессори ташкил этади. Тезкор хотираси 2, ички хотираси эса 32 гигабайтлик. Тўртинчи авлод – 4G LTE тармоғини, Wi-Fi (802.11 b/g/n) ҳамда Bluetooth 5.0, GPS ва ГЛОНАСС интерфейсларини қўллаб-қувватлайди. FM-радио, стандарт 3,5 миллиметрлик аудиотирқиш ҳамда micro USB порти мавжуд. Смартфон корпусининг ўлчамлари 157,69х75,41х8,68 миллиметрни ташкил этади, 183 грамм тош босади.

Мана, янги смартфонга бағишлаб тайёрланган расмий видеони томоша қиламиз:

Nokia 2.3 шу ойнинг ўрталарида глобал бозорга чиқади ва нархи 109 евро атрофида бўлади. Компания ушбу модели билан Redmi 8A сингари арзон смартфонларга қарши рақобатга киришмоқчи. Бренднинг айрим телефонларини атиги 340 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконидан сотиб олиш мумкин.

ЎҚИНГ: Nokia Smart TV намойиш этилди: нархи, жиҳатлари ва видеоси!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!