Redmi иккита бестселлерига Android 10 базасидаги MIUI 12 чиқиш вақтини айтди

  •   DiMaX
  •  2194
  •  05.05.2020 17:09

Redmi иккита бестселлерига Android 10 базасидаги MIUI 12 чиқиш вақтини айтди

Xiaomi компаниясининг Redmi Note 8 ҳамда Redmi Note 8 Pro смартфонлари кутилганидан ҳам муваффақиятли чиқди. Атиги уч ой ичида 10 миллион дона сотилган ушбу қурилмалар учун айрим ҳудудларда ҳалиям глобал версиядаги барқарор Android 10 прошивкаси тарқатилмаяпти.

ЎҚИНГ: ТераТаққос: Redmi Note 8 Pro’нинг глобал ва Ҳиндистон версиялари – фарқлари ва нархлари билан танишинг! (видео)

Лекин шу кунларда маълум бўлишича, Redmi Note 8’лар яқин орада камида MIUI 11 график қобиғи остидаги Android 10’гача янгиланади. Лекин улар учун MIUI 12 прошивкасининг тарқатилишини ҳам кўп кутмаймиз!

Xiaomi корпорациясининг Индонезия бўлинмаси бош менежери Элвин Це (Alvin Tse) расман маълум қилишича, Redmi Note 8 модели учун Android 10 асосидаги прошивка янгиланиши шу йилнинг июль ойига режалаштирилган.

Redmi Note 8 Pro эгаларига эса омад янада кулиб боққан – улар май ойининг ўзидаёқ ўнинчи авлод «яшил роботча»ни қабул қилиб олишади! Дарвоқе, мазкур смартфон Samsung’нинг энг қиммат флагманларидан бири – Galaxy S20+ моделини мағлуб этганидан хабарингиз бормиди?

ЎҚИНГ: 28 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига ҳозироқ «глобал» MIUI 12 прошивкасини юклаб олишингиз мумкин!