Redmi K30 Pro Geekbench'да!

Redmi K30 Pro Geekbench'да!

Redmi K30 Pro қанчалик кучли қурилма эканлигига қизиққанлар учун янгилик! Snapdragon 865 чипида ишловчи Xiaomi смартфони Geekbench'да синовдан ўтди.

Snapdragon 865 SoC, 8ГБ тезкор хотирали қурилма Geekbench 5.1 бенчмаркида якка ядро синовида 900, бир неча ядроли синовда эса 3300 балл тўплади. Ушбу натижа Snapdragon 855'ларнинг 500/2200 лик кўрсаткичидан сезиларли даражада юқори.Redmi K30 Pro, табиийки, Android 10'да ишлайди.

Xiaomi ва суб-бренд Redmi Snapdragon 865 чипида ишловчи қатор смартфонлар тайёрламоқда. Бугун K30 Pro тақдим қилинса, эртасига Poco F2 ва ҳоказо. Олдинда ҳали Mi 10 ва Mi 10 Pro'лар ҳам турибди.

ЎҚИНГ: Узоқ кутилган Pocophone F2 ҳафсалани пир қилди! (+«жонли» расмлар)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.