Redmi K40 Gaming Edition смартфони бир дақиқада 100,000 дона сотилди

Redmi K40 Gaming Edition смартфони бир дақиқада 100,000 дона сотилди

Xiaomi'нинг суб-бренди Redmi ўзининг K40 Gaming Edition смартфонини куни кеча тақдим қилганди. Смартфон Dimensity 1200 чипсети, UFS 3.1 типидаги хотира, LPDDR5 RAMи, 67 ваттда тезкор қувватланиш имконияти ҳамда совутиш ва иссиқликни тақсимлаш учун бир неча ечимларга эга.

Юқоридаги техник жиҳатларга эга бўлган смартфоннинг Хитойдаги илк сотувлари қойилмақом бўлди. Компаниянинг маълум қилишича, атиги бир дақиқа ичида 100 минг дона Redmi K40 Gaming Edition смартфони сотилган.

Бу рақамлар таркибига бешта турли хотира комбинациясидаги моделлар ва махсус Брус Ли талқини сотувлари натижалари киритилган. Смартфон нархи 310 доллардан 420 долларгача.

ЎҚИНГ: ТераТавсиф: Xiaomi Mi 11 Ultra (1-қисм)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!