Redmi K50 сериясига оид янги маълумотлар сиздирилди

Redmi K50 сериясига оид янги маълумотлар сиздирилди

Бир неча ойдан бери интернет саҳифаларида  Redmi K50 сериясига оид миш-мишлар тарқалмоқда. Ҳозирча компания смартфонлар тўгрисида ҳеч қандай маълумот бермади. Digital Chat Station инсайдери Redmi K50 серияси 2022 йилнинг февраль ойи охирида тақдим этилиши ҳақида хабар бермоқда. 

ЎҚИНГ: 19 та Xiaomi ва Redmi смарфонлари Android 12 операцион тизимига ўтишни бошлади 

Инсайдер смартфонларнинг тақдимоти нега ушбу санада бўлиб ўтишини тахмин қилишига асос бор. Чунки аввалги Redmi K40 серияси 2021 йилнинг февраль ойида тақдим этилган эди.  

Инсайдер маълумотларига кўра, K40 серияси каби K50 линейкаси ҳам тўртта: K50, K50 Pro, K50 Pro+ ҳамда K50 Gaming смартфонларидан ташкил топади. 

Redmi K50 Pro+ модели янги Snapdragon 8 Gen1 чипи билан, K50 Pro эса Snapdragon 870 чипи билан жиҳозланади. K50 ва K50 Gaming смартфонлари эса мос равишда Dimensity 7000 ҳамда Dimensity 9000 чипи билан жиҳозланади. 

Барча смартфонлар MIUI 13 график қобиғида ишлайди ҳамда экраности бармоқ изи сканерига эга бўлади. 

Redmi K50 Gaming қурилмасига 64МП асосий камера ҳамда 5,000 мАс сиғимли аккумулятор ўрнатилса, K50 Pro+ модели 108МП асосий камера ва телефото камера билан жиҳозланади. 

Шунингдек, Redmi K50 серияси 100 ватт қувватлаш технологияси ҳамда IP68 стандартига эга бўлиши тахмин қилинмоқда. Аммо ушбу имкониятлар барча смартфонларда бўлмаслиги мумкин.

ЎҚИНГ: Xiaomi 12'нинг орқа панели акс этган сурат пайдо бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!