Redmi Note 10 Pro'нинг суратлари пайдо бўлди

Redmi Note 10 Pro'нинг суратлари пайдо бўлди

Redmi Note 10, Note 10 Pro ва Note 10 Pro Max смартфонлари 4 март санасида тақдим қилиниши ҳақида хабар берган эдик. Ушбу янги қурилмалардан Note 10 Pro'нинг бир неча суратлари тармоққа сиздирилди ва Weibo платформасида муҳокамаларга сабаб бўлмоқда, деб ёзади GSMArena.

Redmi Note 10 Pro қурилмасининг камера дизайни Mi 10 Ultra'дан илҳомланиб яратилган, чунки асосий камера атрофи кумуш қоплам билан безалган.

Юқоридаги тасвирдан кўриш мумкинки, смартфон иккита катта ва иккита кичик камера модулига эга бўлади. Ён томонда LED чироқ ва лазерли автофокус ҳам бор, назаримизда.

Тақдимот санасига қадар оз муддат қолди. Барча тафсилотларни биз билан кузатиб боришни унутманг.

ЎҚИНГ: Арзон флагман – Xiaomi Mi 11 Lite’ни илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!