Робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўринг!

  •   DiMaX
  •  3093
  •  28.10.2019 13:20

Робот-аскарнинг ҳақиқий исёнини «жонли» видеода кўринг!

Corridor номли YouTube-каналда роботларнинг устидан кулинган турли видеолавҳалар жойлаб борилади. Навбатдаги роликни кўрсангиз, АҚШ армиясида ишлаган муҳандиснинг «машиналар қўзғолони»дан хавотири бежиз эмаслигига амин бўласиз.

ЎҚИНГ: Путинга ҳарбий роботларнинг «отжимание» қилиши ва бошида туришини кўрсатишди (+«жонли» видео)

Ушбу канал блогерлари роботлар иштирокидаги видеороликлар лойиҳасини «Bosstown Dynamics» деб номлаган. Бу Америкадаги робототехника компанияси – Boston Dynamics номига пародиядир. Каналдаги янги лавҳа «New Robot Makes Soldiers Obsolete» деб номланган, бу эса тахминан «Янги робот аскарларни эскирган, деб ҳисоблайди» деганидир.

Мана, уни ўзингиз томоша қилинг:

Роликда андроид (одамсимон робот) ҳар хил синовларга солинган машқ жараёни кўрсатилган. Унда тажрибачилар роботнинг ўз вазифасини бажаришига атайлаб халақит беришади – уни ўққа тутишади, тепишади, темирлар билан уришади. Бу хўрликларга чидай олмаган жанговар робот охири аскарларни ўққа тутади!

ЎҚИНГ: РОБОТЛАР ИСЁНИ – БУ СИЗГА ФАНТАСТИКА ЭМАС

Энг муҳим жиҳати шундаки, юқоридаги видеороликда синаб кўрилаётган жанговар роботга бошқа бир – Boston Dynamics’нинг тўрт оёқли роботини ўлдириш буюрилади. Лекин робот-аскар унинг ҳам ўзи каби робот эканини фаҳмлаб, бу буйруққа бўйсунмасдан, аксинча, тўрт оёқли «қардош»ини кўтариб олганича қочиб кетади! Буниси энди аскарнинг исён кўтариши, роботлар қўзғолонининг бошланишидир!

Таъкидлаш ўринлики, бугунги кунда турли роботлар яратилиб, ҳар хил соҳаларда улардан фойдаланилмоқда. Жумладан, Terabayt.uz сайтида ҳам роботлар билан боғлиқ турли хабарлар эълон қилинган: Саудия фуқаролигини олган роботнинг энди оила қуришни истаган, шу мамлакатда роботни расман давлат ишига тайинлашган, «севиш учун» махсус робот яратилган, «Терминатор-2» фильмидаги афсонавий T-1000 каби суюқ робот ишлаб чиқилган, Илон Маск одамсимон жанговар робот тақдим этмоқчи, Дубайда робот-полициячи иш бошлайди, Японияда эса таржимон робот талабаларга дарс беради, Россияда банкда робот-коллектор иш бошлаган, Оксфорд университетида эса робот мураккаб кўз жарроҳлиги амалиётини ўтказган...

ЎҚИНГ: Путин билан кўришган роботни Tesla автопилоти уриб «ўлдирди» (+видео)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!