Rolls-Royce гибридли учар такси намойиш қилди

  •   Saroy
  •  800
  •  17.07.2018 12:34

Rolls-Royce гибридли учар такси намойиш қилди

Машҳур автомобиль бренди Rolls-Royce шаҳар учар таксисининг янги варианти устида иш олиб бораётгани ҳақда маълум қилди, у вертикаль тарзда кўтарилади ва  ерга қўнади.

ЎҚИНГ:Дунёдаги илк одам ташувчи дрон учар машинани эслатмоқда

Rolls-Royce учар аппарати EVTOL (Electric Vertical Take Off and Landing), деб номланди ва рақобатчилари Airbus ва Uber’лардан фарқ шундаки, у вертикаль тарзда ҳавога кўтарилиш ва қўниш механизмига эга.  Ушбу маневрни амалга ошириш учун аэротаксининг қанотлари 90 даражага бурилади. Аппарат ҳавога кўтарилгандан кейин унинг парраклари йиғилади ва думидаги двигатели ишга туширилади. Бу овозни ва парвоз вақтидаги қаршиликни пасайтиради.

ЎҚИНГ:Токиода полициячи дрон дронларни “овлаяпти”

Rolls-Royce EVTOL  гибридли тортиш кучига эга, у қуввати 500 кВт бўлган  электромотор ва газотурбинли М250 двигателдан иборат. Ихтирочилар атайин машинани гибридли қилишган. Чунки бу парвоз масофасини оширади ва йўловчиларга хизмат қилиш майдонини кенгайтиради. Rolls-Royce аэротаксисининг парвоз тезлиги 400 км/с. У бир учишда 800 километргача парвоз қила олади. Дастлабки серияли модели бозорга 2020 йилларга бориб чиқарилади, дейилади хабарда.