Роскомнадзор: талабми, илтимосми?

  •   Saroy
  •  921
  •  26.05.2018 17:49

Роскомнадзор: талабми, илтимосми?

Роскомнадзор Россия ҳудудида телеграмни блоклаб қўйиш ниятидан кечмайдиган кўринади, гарчи ҳозирча ҳеч қандай натижа бермаётган бўлса-да. Энди мазкур муассаса Google ва Apple билан музокара олиб бораётгани ҳақда маълум қилди. Талаб шуки, ёки мессенжерни  App Store ва Google Play онлайн дўконларидан ўчириб ташлаши, ёки  Россияда унга киришни чеклаши ёки илова функцияларини чеклаши керак.

ЎҚИНГ: Telegram узоқ кутилган муҳим функцияга эга бўлади

Тўғри, ҳозирча Google ва Apple Роскомнадзорнинг талабига кўнгани йўқ, лекин бу борада  музокаралар олиб борилмоқда.

 – Биз хат ёзишиб турибмиз. Улар ўзларининг позициясида турибди, биз ҳам ўз позициямиздан воз кечганимиз йўқ... Бу ҳуқуқий баҳс ва ишонамизки натижа беради, – дейди Роскомнадзор раҳбари  Александр Жаров.

ЎҚИНГ: Telegram’ни код-парол ёрдамида ҳимоя қилишни биласизми?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!