Россия ва Хитойни Трампнинг шахсий iPhone’ни эшитишда айблашмоқда

  •   Saroy
  •  480
  •  25.10.2018 16:38

Россия ва Хитойни Трампнинг шахсий iPhone’ни эшитишда айблашмоқда

New York Times нашрининг маълум қилишича, проезидент Дональд Трампни маслаҳатчилари унинг шахсий айфонидаги суҳбатлари  руслар томонидан эшитилаётгани ҳақида огоҳлантирди.  Баъзан хитойлик жосусларнинг “узун қулоқлари” ҳам Оқ уй раҳбарининг суҳбатларига динг бўлмоқда, дейилади хабарда. Times бу хабарни ҳозирги  ва собиқ мансабдорларнинг сўзларига таяниб тарқатган.

Трамп одатта ҳимояланган симли линиядан кўра, шахсий айфонидан фойдаланишни маъқул кўради. Бу эса Оқ уй маъмурларининг президент махфий маълумотларни шахсий қурилмасида муҳокама қиляпти, деб ҳавотирга тушишига сабаб бўлаётир. Трампда жами иккита iPhone бор. Бири Twitter иловаси ва бошқа бир нечта янгиликлар иловаси ўрнатилгани. Ушбу аппарат интернетга фақат Wi-Fi орқали уланади.

ЎҚИНГ: Смартфон – қўйнингиздаги жосус бўлмасин

Иккинчи смартфон эса фақат қўнғироқ қабул қилади ва қўнғироқ қила олади. Маъмурият эса Трамп смартфонини ҳар ойда алмаштиришини истайди. Бироқ «Твиттерли»  iPhone  мана ярим йилдирки, текширилгани йўқ. Нашрнинг ёзишича, эшитиш аппаратлари орқали хитойликлар президент атрофидагиларнинг қайси бири энг муҳим шахс эканини билишга уринишмоқда. Кейинчалик улар ушбу шахсга таъсир ўтказа бошлайди.

Хабарда айтилишича, Трамп аксарият ҳолларда Fox News раҳбарларига қўнғироқ қилади, шунингдек, ғоядошлари билан ҳам ўзини қийнаган муаммолар ҳақида тез-тез суҳбатлашиб туради. АҚШ президенти Apple’нинг айнан қайси моделидан фойдаланишини нашр ошкор этмаган.

ЎҚИНГ: Смартфон саноатида ҳайратомуз девайс кутилмоқда

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!