Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

  •   DiMaX
  •  10553
  •  13.10.2020 08:44

Россияда энг сердаромад TikTok’чилар рейтингида биринчи ўринни ўзбек забт этди!

Forbes рус тилида сўзлашадиган машҳур фойдаланувчиларнинг 50 та профилини ва даромадларини таҳлил қилиб, биринчи марта TikTok’да пул ишлаётган блогерларнинг рейтингини тузди. Рейтинг етакчисига 22 ёшли Раҳим Абрамов айланди, деб ёзади UZZOOM.

ЎҚИНГ: Forbes илк бор энг сердаромад TikTok юлдузларини эълон қилди

Бугунги кунда Абрамовнинг ТikTok’да деярли 10 миллион обуначиси бор ва у 2019 йил 1 июлдан 2020 йил 30 июнгача 10,47 миллион рубль ишлаб топган. Унинг Fendi қўшиғи учун 3 миллиондан ортиқ видеолар ёзилган бўлиб, бу ижтимоий тармоқнинг рус сегментидаги мутлоқ рекорддир.

Хабарда айтилишича, Абрамов мусиқа билан пул ишлашни бошлаган биринчилардан бири. Forbes маълумотларига кўра, у ўзининг дебют трекида тахминан 1 миллион рубль ишлаб топган. Москвада туғилган Раҳим Абрамов, маълумотларга кўра, ўзбек миллатига мансуб.

Рейтингдаги блогерларнинг ўртача ёши 20 ёш. Даромаднинг асосий турлари реклама, мусиқий трекларни тарғиб қилиш ва жонли трансляцияларни ўтказишдир. Бир неча ой олдин TikTok’да пул ишлашнинг янги усули пайдо бўлди – дастур санъаткорларга мусиқадан фойдаланиш учун пул тўлай бошлади.

ЎҚИНГ: 2019 йилда энг кўп пул топган YouTube-блогерлар: кучли учликда иккита болакай!

Тўлиқ рейтинг қуйидагича:

  1. Раҳим Абрамов – 9,5 миллион обуначиси билан, даромади – 10,47 миллион рубль
  2. Дина Саева – 16,4 миллион обуначиси билан, даромади – 4,93 миллион рубль
  3. Алексей Савко – 6,5 миллион обуначиси билан, даромади – 4,81 миллион рубль
  4. Юлия Гаврилина (Юлка Шпулка) – 7,2 миллион обуначиси билан, даромади – 3,32 миллион рубль
  5. Валентина Карнаухова (Карнавал) – 9,1 миллион обуначиси билан, даромади – 3,21 миллион рубль
  6. Даня Милохин – 8,6 миллион обуначиси билан, даромади – 2,87 миллион рубль
  7. Кирилл ва Артем Верзаков – 6,9 миллион обуначиси билан, даромади – 2,56 миллион рубль
  8. Анна Калашник (Хахадека) – 4,7 миллион обуначиси билан, даромади – 2 миллион рубль
  9. Аня Покровская (Покров) – 7,1 миллион обуначиси билан, даромади – 1,92 миллион рубль
  10. Диана Дмитриева (Астер) – 6,5 миллион обуначиси билан, даромади – 1,44 миллион рубль

Forbes TikTok’чиларга реклама берувчилар ва мусиқий ёрлиқлардан 2019 йил 1 июлдан 2020 йил 30 июнгача бўлган умумий тўловларни ҳисоблаб чиқди. Рўйхатда ижтимоий тармоқдан ташқарида таниқли бўлган блогерлар, мусиқачилар ва бошқа таниқли шахслар йўқ эди, масалан, хонанда Клава Кока ёки YouTube'chi Мариана Ро.

ЎҚИНГ: Мазкур тармоқда битта реклама 25 дона iPhone 11 Pro нархига тенг, лекин бу ҳали ҳолваси!